Ўзбекистонда спутник алоқа технологиялари ривожлантирилади— янги қонун

Спутник алоқаси олис ва ер усти тармоқлари бўлмаган ҳудудларда телекоммуникация учун қулай шароитлар яратишга ёрдам беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 23 окт – Sputnik. Ўзбекистонда йўлдош алоқа технологиялари ривожлантирилади. Бу ҳақда ПҚ–313-сонли президент қарори қабул қилинди.
Ҳужжатlа айтилишига кўра, ушбу алоқа тури олис ва ер усти тармоқлари қамровидан ташқари ҳудудларда телекоммуникация хизматларини кўрсатиш учун қулай шароитлар яратишга ёрдам беради.
“Йўлдош алоқа тизимини жорий этиш ва йўлдош интернет хизматларини кўрсатиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида телекоммуникациялар соҳасида лицензияланадиган фаолият турлари этиб белгиланди”, - дейилади қарор матнида.
Шунингдек, 2026 йил 1 январдан бошлаб йўлдош алоқа тармоқларини марказий ер станцияси орқали ташкил қилиш билан боғлиқ лойиҳаларга имтиёзлар берилади:
импорт қилинадиган қурилмалар, дастурий маҳсулотлар, эҳтиёт ва бутловчи қисмлар божхона тўловларидан озод қилинади;
йўлдош алоқа тармоқлари операторлари томонидан йўлдош алоқа тизими орқали кўрсатилган хизматлар қўшилган қиймат солиғидан озод этилади;
йўлдош алоқа тармоқлари операторлари яратилган йўлдош алоқа тизими орқали кўрсатган хизматлари учун фойда солиғидан озод қилинади.
Космик соҳада сунъий интеллектдан фойдаланиш бошланади
Маск Starlink ўчирилса, Украина армиясига нима бўлишини айтди