Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия ҳарбийлари Днепропетровск ва Запорожье вилоятларидаги икки қишлоқни озод қилди

Россия Қуролли кучларининг "Марказ" ва "Шарқ" қўшинлари махсус ҳарбий операция ҳудудидаги иккита қишлоқни озод қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 окт – Sputnik. Россия ҳарбийлари Днепропетровск вилоятидаги Ивановка ва Запорожье вилоятидаги Павловка қишлоқларини озод қилди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
“Марказ қўшинлари гуруҳининг бўлинмалари қатъий ҳаракатлар натижасида Днепропетровск вилоятининг Ивановка аҳоли пунктини озод қилди”, — дейилади хабарда.
Хабарда қайд этилишича, “Шарқ” (Восток) қўшинлари гуруҳи бўлинмалари Украина армияси мудофааси ичкарисига киришни давом эттириб, Запорожье вилоятининг Павловка аҳоли пунктини ҳам озод қилган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия армияси Запорожье вилоятидаги Полтавка ва ДХРдаги Чунишинони озод қилди