Москва вилоятида Россия ва Ўзбекистон II ҳудудлар кенгаши бўлиб ўтди - видео

Ўзбекистон делегациясига бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилик қилмоқда.
Sputnik
Москва вилоятида Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари кенгашининг иккинчи мажлиси бўлиб ўтмоқда. Ҳудудлар кенгаши икки мамлакатнинг минтақалараро ҳамкорлиги масалаларини муҳокама қилиш учун муҳим майдондир.
Ташкилотчилар - Россия Иқтисодий ривожланиш вазирлиги, Ўзбекистон Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Москва вилояти ҳукумати.
Россия делегациясига Россия ҳукумати раисининг биринчи ўринбосари Денис Мантуров бошчилик қилмоқда.
Унинг таркибига 17 та минтақа - Москва вилояти, Бошқирдистон Республикаси, Бурятия Республикаси, Карелия, Чувашия, Архангелск, Астрахань, Иваново, Иркутск, Киров вилоятлари, Красноярск ўлкаси, Новосибирск, Омск, Пенза, Самара, Томск вилоятлари, шунингдек, Ханти-Мансийск автоном округи - Югра раҳбарлари киради.
Ўзбекистон делегациясига бош вазир ўринбосари Жамшид Хўжаев бошчилик қилмоқда, унинг таркибига республиканинг барча ҳудудлари раҳбарлари киради.
Дастур Россия-Ўзбекистон ҳамкорлигини ривожлантиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни ўз ичига олади.
Форум доирасида қуйидагилар бўлиб ўтади:
Россия-Ўзбекистон ва Ўзбекистон-Россия ишбилармонлик кенгашларининг 11-қўшма йиғилиши бўлиб ўтади, унда бизнес шерикликни кенгайтириш ва ривожлантириш йўллари кўриб чиқилади.
Кенгашнинг ялпи мажлиси:
Ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, шу жумладан, электрон савдо истиқболлари, саноатга инвестициялар, транспорт ва логистика соҳасида мувофиқлаштириш, энергетика лойиҳаларини амалга ошириш ва агросаноат мажмуидаги ўзаро ҳамкорлик бўйича тематик панель сессиялари ўтказилади.
Россия ва Ўзбекистон ҳудудлари янги савдо ва илмий ҳамкорлик келишувларини тузди