Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Лавров: махсус ҳарбий операция ўз мақсадларига эришади

Россия ташқи ишлар вазири ҳарбий операция муваффақиятли якунланишини билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 окт – Sputnik. Украинадаги махсус ҳарбий операциянинг олдинга қўйилган мақсадларга эришиш йўли билан муваффақиятли якунланиши ҳеч қандай шубҳа туғдирмайди. Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилди.
“Махсус ҳарбий операция ўз мақсадларига эришади. Шубҳасиз, бу жараёни муваффақиятли якунланади”, - деди Россия ТИВ раҳбари эфиопиялик ҳамкасби билан музокаралар бўйича матбуот анжуманида.
Москва Украинадаги махсус ҳарбий операция барча мақсадларга эришилганда якунланишини бир неча бор таъкидлаган. Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков қайд этганидек, бу мақсадларга махсус ҳарбий операция якуни сифатида эришиш ёки тегишли музокаралар якуни сифатида эришиш мумкин.
Россия президенти махсус операция мақсадлари сифатида, жумладан, қуйидагиларни санаб ўтган: Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш, унинг бетараф мақоми ҳамда ерда юзага келган воқеликни тан олиш.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Трамп Украина ғалабасига ишонмаслигини маълум қилди