Ўзбекистондаги вокзал ва станциялар номлари давлат тили қоидаларига мослаштирилади

Рўйхатга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги жами 320 та объект киритилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Ўзбекистондаги барча вокзаллар, станциялар номлари давлат тили қоидаларига мослаштирилади. Бу Ҳукуматнинг 17 октябрдаги қарорида кўзда тутилган.
Ҳужжатга кўра, Транспорт вазирлиги ва "Ўзбекистон темир йўллари" компанияси 3 ой муддатда вокзал, станция ва разъездларда ўрнатилган пешлавҳалар ва ахборот кўрсаткичларидаги ёзувларнинг давлат тили қоида ва меъёрларига мувофиқ лотин ёзувига асосланган ўзбек ёзувида ёзилишини таъминлаши лозим.
Номларнинг мувофиқлаштирилиши муносабати билан тегишли ҳужжатлар ҳамда маълумотлар базаларига ўзгартиришлар киритилади.
Рўйхатга Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги жами 320 та вокзал, станция ва разъезд киритилган.
Станциялар номи
Мисол учун, қарорда келтирилган рўйхатга кўра, Қорақалпоғистонда амалдаги номи Кунград, Турткуль, Ходжейли бўлган вокзаллар давлат тили қоидалари бўйича Қўнғирот, Тўрткўл, Хўжайлига ўзгартирилади.
Аэропорт, вокзал, автошоҳбекатларда ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитлар яратилади