Аэропорт, вокзал, автошоҳбекатларда ногиронлиги бўлган шахслар учун шароитлар яратилади

© Sputnik / Алексей Мальгавко / Медиабанкка ўтишУчастница паралимпиады
Участница паралимпиады - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 18.01.2024
Oбуна бўлиш
Тадбиркорларга меҳмонхоналардаги ҳар бир махсус жиҳозланган хона учун субсидия берилади.
ТОШКЕНТ, 18 янв — Sputnik. Барча аэропорт, вокзал, автошоҳбекатларда ногиронлиги бўлган ва жисмоний имконияти чекланган шахслар учун шароитлар яратилади. Бу ҳақда президент томонидан имзоланган тегишли қарорда назарда тутилган.
Ҳужжатга кўра шу йилдан маданий мерос объектларида уларга шикаст етказмаган ҳолда пандус, плинтус ва лифтлар ўрнатилади.
Кўзи ожизлар учун маданий мерос объектларининг кичрайтирилган ўлчамдаги макетлари ўрнатилиб, улар тўғрисида Брайль алифбосидаги маълумотлар жойлаштирилади.
“Темир йўл ва жамоат транспортларида ҳамда барча аэропорт, вокзал, автошоҳбекатларда ногиронлиги бўлган ва жисмоний имконияти чекланган шахслар учун шароитлар, махсус кўтарилиш пандуслари ва қулай зина тутқичлари ўрнатилади ҳамда кема аравачалари (ногиронлиги бўлган шахслар учун махсус аравача) қўйилади”, — дейилади ҳужжат матнида.
2027 йил 1 январга қадар:
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган 1000 нафар шахсга Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиш харажатларининг 50 фоизи, бироқ 500 минг сўмдан ошмаган қисми;
эшитиш қобилиятини йўқотган ногиронлиги бўлган шахслар учун сурдогидлар тайёрлаш курслари харажатларининг 50 фоизи қоплаб берилади.
Шу йилининг 1 апрелидан 2026 йил 1 апрелгача меҳмонхоналарнинг камида 3 та хонаси ўриндиқли аравачадан фойдаланиш учун қулай тарзда жиҳозланса, шунингдек, эшитиши ва кўриши учун дисплей ҳамда овозли қурилмалар ўрнатилса, ҳар бир махсус жиҳозланган хона учун тадбиркорларга субсидия берилади.
юлдузли тоифадаги меҳмонхоналарга – 2 миллион сўм;
юлдузли тоифа олмаган меҳмонхоналарга – 1 миллион сўм.
Қолаверса, 2024 йил 1 мартдан ногиронлиги бўлган шахслар учун Uzbekistan.travel ягона миллий туристик ахборот порталидан фойдаланиш имкониятини яратилади.
Республиканинг ҳар бир ҳудудида ногиронлиги бўлган болалар учун миллий ҳунармандчилик терапияси фаолиятини ташкил этилади.
Авиа, темир йўл ҳамда автобус билетларини харид қилиш бўйича онлайн платформаларда эълонлар учун тактил ҳамда овозли функцияли дисплейларни жорий қилиш.
Янгиликлар лентаси
0