Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Украинадаги можаро Киев ҳудудларини йўқотиши билан якунланади – Трамп

Америка етакчисининг сўзларига кўра, Владимир Путин албатта ниманидир олади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Можарони ҳал қилишда Украина ҳудудларининг бир қисмини қўлдан бой беради. Бу ҳақда АҚШ президенти Дональд Трамп маълум қилди.

“У (Россия президенти Владимир Путин) ниманидир олади, улар ахир жанг қилишди”, - деди Трамп “Fox News” телеканалига берган интервьюсида.

Москва Украинадаги махсус ҳарбий операция барча мақсадларга эришилганда якунланишини бир неча бор таъкидлаган. Россия раҳбари матбуот котиби Дмитрий Песков қайд этганидек, бу мақсадларга махсус ҳарбий операция якуни сифатида эришиш ёки тегишли музокаралар якуни сифатида эришиш мумкин.
Россия президенти махсус операция мақсадлари сифатида, жумладан, қуйидагиларни санаб ўтган: Украинани демилитаризация ва денацификация қилиш, унинг бетараф мақоми ҳамда ерда юзага келган воқеликни тан олиш.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Махсус ҳарбий операция барча мақсадларга эришгунча давом эттирилади – Песков