Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Песков: Россия ва АҚШ Украина можаросини музлатиш масаласини бир неча бор муҳокама қилган

Песковнинг таъкидлашича, Россиянинг бу борадаги позицияси изчил ва ўзгармас.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Москва ва Вашингтон ўртасидаги мулоқотлар давомида Россия ва Украина можаросини музлатиш масаласи бир неча бор муҳокама қилинган. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков хабар берди.
У бу ҳақда хорижий ОАВ хабарларига изоҳ берган пайтда маълум қилди.
“Бу мавзу ҳақида турли баёнотлар бўлган, у Россия–Америка алоқалари доирасида бир неча марта муҳокама қилинган”, — деди Песков.
Песков таъкидлашича, Россиянинг позицияси бу масалада изчил ва ўзгармаган. Москва ҳар сафар Украина билан можарони тўхтатиш эҳтимоли ҳақидаги саволларга аниқ жавоб бериб келган.
“Россия Федерациясининг позицияси доимо бир хил — у ўзгармайди”, — дея қўшимча қилди Кремль вакили.
Аввалроқ Оқ уй журналистлари АҚШ президенти Доналд Трамп Россия ва Украинани ҳозирги фронт чизиғида тўхташ ва кейинчалик келишувга эришиш таклифини билдиргани ҳақида хабар берган эди.
Шу билан бирга, Россия президенти Владимир Путин ҳам Украинадаги инқирозни узоқ муддатли ҳал қилиш учун унинг асосий сабабларини бартараф этиш зарурлигини бир неча бор таъкидлаган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Украинадаги можаро Киев ҳудудларини йўқотиши билан якунланади – Трамп