ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Россия армияси Донецк халқ республикаси (ДХР) ҳудудидаги Новопавловка атрофида Украина мудофаа чизиғини ёриб ўтди. Бу ҳақда РИА Новости ДХР раҳбари Денис Пушилиннинг сўзларига таяниб, хабар берди.
“Красноармейск йўналишида бизнинг жангчиларимиз Новопавловка ҳудудида жиддий мудофаа чизиғини ёриб ўтди. У кўп поғонали мудофаа эди — мина майдонлари, темир-бетон тўсиқлар, танкка қарши хандақлар ва кенг ер ости йўллари тармоғи бор эди”, — деди Пушилин “Россия 24” телеканали эфирида.
Россия Мудофаа вазирлиги Новопавловка озод қилинганини 15 октябрь куни маълум қилди. У Красноармейск ва Димитров ўртасидаги Украина мудофаасининг асосий нуқталаридан бири бўлган. Россия Қуролли кучларининг муваффақияти бу шаҳарларни изоляция қилиш учун замин яратди.
Шунингдек, жангчилар Родинский ва Қизил Лиман йўналишларидаги позицияларни яхшилади. Пушилиннинг сўзларига кўра, қўшинлар Ямполда жойлашган, аммо Украина кучлари аҳоли пунктига яқин ҳудудларда тўпланган, чунки у ер озод этилгандан сўнг барча таъминот йўллари ёпилади.
ДХР раҳбари Константиновка ҳудудидаги вазият ҳақида гапирар экан, Россия разведкаси шаҳар чеккаларига кириб борганини билдирди. Шунингдек, Россия қўшинлари Добропольск йўналишида Украина армияси позицияларини йўқ қилишда давом этмоқда.