"ASEAN Arts & Crafts Bazaar"да илк бор Ўзбекистон стенди очилди

Ўзбекистон ҳунармандлари Малайзиядаги халқаро санъат ва ҳунармандчилик кўргазмаси иштирокчиларига миллий кулолчилик мактабининг намуналарини тақдим этди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 окт – Sputnik. Малайзия пойтахтида бўлиб ўтаётган "ASEAN Arts & Crafts Bazaar 2025" — санъат ва миллий ҳунармандчилик кўргазмасида илк бор Ўзбекистон миллий стенди ташкил этилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги маълум қилди.
Малайзия Туризм, санъат ва маданият вазирлиги ҳузуридаги Ҳунармандчиликни ривожлантириш корпорацияси томонидан уюштирилган мазкур кўргазмада 15 га яқин хорижий давлат, жумладан, АСЕАН мамлакатлари, Хитой ва Туркия ҳунармандлари иштирок этмоқда.
Тадбир давомида ҳунармандчиликнинг турли йўналишларига оид маҳсулотлар намойиш этилди ҳамда маҳаллий ва хорижий усталар томонидан маҳорат дарслари ташкил этилди.
Ўзбекистон миллий стендида “Оташин кулолчилик” компанияси усталари томонидан миллий кулолчилик буюмлари намойиш этилди.
Тадбир доирасида Малайзия Туризм, санъат ва маданият вазирлиги бош котиби Шаҳаруддин Абу Соҳот ўзбекистонлик усталарга халқаро ҳунармандчилик кўргазмаси ташкил этилишига қўшган ҳиссаси учун махсус сертификат топширди.
Ўзбекистон маҳсулотлари Малайзия бозорига чиқмоқда