https://sputniknews.uz/20250917/uzbekistan-mahsulot-malaysia-52033792.html
Ўзбекистон маҳсулотлари Малайзия бозорига чиқмоқда
Ўзбекистон маҳсулотлари Малайзия бозорига чиқмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар Малайзияда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини намойиш этди
2025-09-17T18:16+0500
2025-09-17T18:16+0500
2025-09-17T18:16+0500
ўзбекистон
малайзия
қишлоқ хўжалиги
озиқ-овқат
экспорт
намойиш
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/11/52033177_0:163:1281:883_1920x0_80_0_0_8cac3baa9f03282d9f6e4b034e446ed1.jpg
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамкорлигида Куала-Лумпур шаҳрида “Ўзбекистоннинг янги ва қуритилган мевалари, қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда ичимликлар кўргазмаси” ташкил этилди. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги матбуот хизмати хабар берди.Мазкур тадбирда Малайзиянинг йирик чакана ва улгуржи савдо тармоқлари, дистрибьютор компаниялари вакиллари ҳамда Ўзбекистондан ташриф буюрган тадбиркорлар иштирок этди. Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар томонидан мевалар, қуритилган мевалар, консервалар, қандолат маҳсулотлари ва бошқа қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари намойиш қилинди. Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Каромиддин Гадоев ҳамда Ўсимликлар карантини агентлиги Марказий экспорт штаби раҳбари ўринбосари Ш.Турғунбоев нутқ сўзлашди.Ушбу тадбир Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Малайзия бозорига олиб кириш, маҳаллий дистрибьюторлар билан узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.
https://sputniknews.uz/20250908/uzbekistan-mahsulot-investitsiya-korgazmasi-51813486.html
ўзбекистон
малайзия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/09/11/52033177_0:0:1279:959_1920x0_80_0_0_b32ccb1e8eabd29c086a2efe9b011e73.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон малайзия кўргазма, янги ва қуритилган мевалар, қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари, ўзбекистон экспорти малайзия, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, куала-лумпур тадбир, дистрибьютор компаниялари
ўзбекистон малайзия кўргазма, янги ва қуритилган мевалар, қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари, ўзбекистон экспорти малайзия, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари, савдо-иқтисодий ҳамкорлик, куала-лумпур тадбир, дистрибьютор компаниялари
Ўзбекистон маҳсулотлари Малайзия бозорига чиқмоқда
Малайзия пойтахтида Ўзбекистон мевалари, қуритилган маҳсулотлари ва озиқ-овқат ишлаб чиқарувчиларининг кўргазмаси ўтказилди. Унда икки давлат тадбиркорлари ҳамкорликни муҳокама қилди.
ТОШКЕНТ, 17 сен — Sputnik. Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчихонаси ҳамда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамкорлигида Куала-Лумпур шаҳрида “Ўзбекистоннинг янги ва қуритилган мевалари, қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда ичимликлар кўргазмаси” ташкил этилди. Бу ҳақда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Мазкур тадбирда Малайзиянинг йирик чакана ва улгуржи савдо тармоқлари, дистрибьютор компаниялари вакиллари ҳамда Ўзбекистондан ташриф буюрган тадбиркорлар иштирок этди.
Ўзбекистонлик ишлаб чиқарувчилар томонидан мевалар, қуритилган мевалар, консервалар, қандолат маҳсулотлари ва бошқа қайта ишланган озиқ-овқат маҳсулотлари намойиш қилинди.
Тадбир доирасида Ўзбекистоннинг Малайзиядаги элчиси Каромиддин Гадоев ҳамда Ўсимликлар карантини агентлиги Марказий экспорт штаби раҳбари ўринбосари Ш.Турғунбоев нутқ сўзлашди.
Улар Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти соҳасидаги кенг имкониятлар, маҳсулотларнинг табиийлиги ҳамда халқаро бозорлардаги рақобатбардошлиги ҳақида алоҳида таъкидлаб ўтдилар.
Ушбу тадбир Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Малайзия бозорига олиб кириш, маҳаллий дистрибьюторлар билан узоқ муддатли ҳамкорликни ривожлантириш ҳамда икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий алоқаларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилиши кутилмоқда.