ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Афғонистон ва Покистон Доҳадаги музокаралар чоғида ўт очишни зудлик билан тўхтатишга келишиб олди. Бу ҳақда Қатар Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
“Музокаралар чоғида икки томон ўт очишни зудлик билан тўхтатишга келишиб олди”, - дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, Афғонистон ва Покистон икки мамлакат ўртасида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш учун механизмларни ташкил этишга ҳам келишиб олган.
Томонлар ўт очиш режимига тўлиқ риоя қилиш ва сақлаш мақсадида яқин кунларда маслаҳатлашувлар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Афғонистон ва Покистон чегарасида қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтганди. Унда томонлар бир-бирини айблаган.