Афғонистон ва Покистон ўт очишни зудлик билан тўхтатишга келишиб олди

© Sputnik / Валерий Мельников / Медиабанкка ўтишСтраны мира. Афганистан
Страны мира. Афганистан - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.10.2025
Oбуна бўлиш
Томонлар икки мамлакат ўртасида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш учун механизмларни ташкил этишга ҳам келишиб олган.
ТОШКЕНТ, 19 окт – Sputnik. Афғонистон ва Покистон Доҳадаги музокаралар чоғида ўт очишни зудлик билан тўхтатишга келишиб олди. Бу ҳақда Қатар Ташқи ишлар вазирлиги хабар берди.
“Музокаралар чоғида икки томон ўт очишни зудлик билан тўхтатишга келишиб олди”, - дейилади баёнотда.
Таъкидланишича, Афғонистон ва Покистон икки мамлакат ўртасида тинчлик ва барқарорликни мустаҳкамлаш учун механизмларни ташкил этишга ҳам келишиб олган.
Томонлар ўт очиш режимига тўлиқ риоя қилиш ва сақлаш мақсадида яқин кунларда маслаҳатлашувлар ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ҳафта Афғонистон ва Покистон чегарасида қуролли тўқнашувлар бўлиб ўтганди. Унда томонлар бир-бирини айблаган.
Авиаудар по пакистанскому городу Лахор - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2025
Афғонистон ва Покистон чегарасида қуролли тўқнашувлар содир бўлди – тафсилотлар
Янгиликлар лентаси
0