ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Россия қўшинлари НАТО самолётлари жойлашган Кривой Рогдаги ҳарбий аэропортга ҳужум қилди. Бу ҳақда РИА Новостига Николаев яширин хизмати координатори Сергей Лебедев маълум қилди.
"Портлашлар сони қарийб 15 та бўлди. Шаҳар шимолидаги Лозоватский туман аэродроми ҳудудида бешта самолёт, жумладан, НАТОга тегишли самолётлар сақланадиган жойларда кучли ёнғинлар кузатилди. Шунингдек, у ердан Россиянинг жанубий ҳудудларига — Қрим, Краснодар ўлкаси ва Ростов вилоятига дронлар оммавий равишда учирилаётгани маълум", — деди у.
Шунингдек, бир нечта қурол-яроғ омборлари жойлашган йирик темир йўл маркази ҳам зарбага учради.
Украина расмийлари Кривой Рогда кечаси ҳаво тревогаси фонида ўндан ортиқ портлашлар содир бўлганини маълум қилди.