Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Песков: Путин ва Трамп учрашувини ташкил этиш узоққа чўзилмайди

“Будапешт саммити” дунё ҳамжамиятини узоқ куттирмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 окт — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин ва АҚШ президенти Дональд Трамп учрашувини ташкил этиш узоқ муддатга сурилмайди. Бу ҳақда Россия президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

“Бу умумий тушунча — ҳеч нарсани узоққа чўзмаслик керак. Бу учрашув ҳам ўзини “токчада” кутиб туролмайди”, — деди Песков журналистларнинг саволига жавобан.

Шунингдек, Песковнинг қайд этишича, суҳбатнинг амалий натижалари айни пайтда энг долзарб ҳодисалардан бири бўлиб, томонлар учрашувга тайёрланиш ишларини имкон қадар тезроқ бошлашлари зарур деб ҳисобламоқда.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Трамп ва Путин телефон орқали 2,5 соат нималарни муҳокама қилишди?