Нейрон тармоқлар ва визуал контент келажаги мавзусида SputnikPro маҳорат дарси бўлиб ўтади

Мутахассис замонавий нейрон тармоқлар ОАВ учун тасвирларни қандай яратишини тушунтириб беради.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 окт – Sputnik. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида SputnikPRO лойиҳаси доирасидаги янги маъруза бўлиб ўтади.
Маърузачи - Анна Маркелова, "Россия сегодня" медиа гуруҳи фотоахборот дирекциясининг бильд-муҳаррири.
Анна_Маркелова_
Мутахассис замонавий нейрон тармоқлар ОАВ учун тасвирларни қандай яратиши, яратилган иллюстрацияларни ҳақиқий фотосуратлардан қандай ажратиш ва визуал контентни профессионал даражада ошириш усулларини тушунтириб беради.
Иштирокчилар сунъий интеллект ёрдамида мақолалар учун ўзларининг расмларини яратиш ва яхшилашни машқ қилиш имкониятига ҳам эга бўладилар.
Маҳорат дарси 23 октябрь куни соат 10:00 да ЎзДЖТУ Халқаро журналистика факультети, 127-хонада бўлиб ўтади. Манзил: Тошкент ш., Лутфий кўчаси, 8-уй.
Иштирок этиш учун қуйидаги алоқалар бўйича рўйхатдан ўтиш мумкин.
Телефон: +998971907178
Telegram: @alisherakimbaev
Электрон почта: a.akimbaev@sputniknews.com
Матбуот маркази продюсери Алишер Акимбаев.
Sputnik Prо — бу Sputnik ахборот агентлиги томонидан олиб борилаётган халқаро медиа таълим лойиҳаси. Унда Агентликнинг энг тажрибали мутахассислари ва экспертлари журналистлар, матбуот котиблари, блогер ва юқори курс талабалари учун маҳорат дарслари, семинар ва маърузалар олиб боришади.
Янгиликлар Telegram-канали қандай бўлиши керак: SputnikPRO маҳорат дарси