Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Россия Украинанинг ҳужумларига “Кинжал” билан жавоб қайтарди

Зарба Киевнинг Россия ҳудудидаги фуқаролик объектларига берган террорчилик ҳужумларига жавоб бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Россия Қуролли кучлари Украинанинг ҳарбий саноат мажмуаси корхоналари ишини таъминлайдиган газ энергетика инфратузилмаларига кенг кўламли зарба берди.
Россия Мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, ҳужум Киевнинг Россия ҳудудидаги фуқаролик объектларига берган террорчилик зарбаларига жавоб бўлган.
Вазирликнинг аниқлик киритишича, зарба кечаси юқори аниқликдаги қуроллар, жумладан, “Кинжал” гипертовушли ракеталар ва дронлар ёрдамида берилган.
Қайд этилишича, барча нишонлар йўқ қилинган, олдинга қўйилган вазифалар бажарилган.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия армияси ДХРдаги Новосёловканинг ярмини назорат қилмоқда – Марочко