Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус ҳарбий операция барча мақсадларга эришгунча давом эттирилади – Песков

Агар имконият пайдо бўлса, Москва жараённи дипломатик йўналишга ўзгартириши мумкин.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 окт – Sputnik. Россия махсус ҳарбий операцияни барча мақсадларга эришгунча давом эттиради, бироқ агар имконият бўлса, жараённи дипломатик йўналишга ўтказиши мумкин. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
“Махсус ҳарбий операциясини барча қўйилган мақсадлар ва вазифаларга эришишгача давом эттириш учун барча иш қилинади”, - деди Кремль вакили журналистларга.
Бироқ Песковнинг қўшимча қилишича, агар жараённи сиёсий-дипломатик йўналишга ўтказиш имконияти пайдо бўлса, бу ҳам бажарилади.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
ЕИ сабаб Украинада тинчлик ўрнатишга эришилмаяпти – Орбан