TÜGİAD Фарғонада минтақавий офисини очиши мумкин

Хайрулло Бозоров TÜGİAD – Туркия ёш ишбилармонлари уюшмаси координатори билан учрашди. Томонлар Фарғонада минтақавий офис очиш ва тадбиркорлар ўртасида ҳамкорликни муҳокама қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. TÜGİAD – Туркия ёш ишбилармонлари уюшмаси Фарғона вилоятида минтақавий офисини очиши мумкин. Бу ҳақда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоровнинг TÜGİADнинг Туркий давлатлар бўйича координатори Жемал Эрсой билан учрашувида маълум бўлди
Мулоқотда Фарғона вилоятида TÜGİADнинг минтақавий офисини очиш, маҳаллий тадбиркорлар билан ўзаро манфаатли алоқаларни йўлга қўйиш, онлайн форматда учрашувлар, тажриба алмашинувларини ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, сув таъминоти ва канализация тизими технологиялари, қуёшдан электр олиш, текстиль каби йўналишларда қатор истиқболли лойиҳалар таклифлари билдирилди.
Ҳамкорликни ривожлантириш бўйича амалий чора-тадбирлар келишиб олинди.
TÜGİAD – Туркия ёш ишбилармонлари уюшмаси миллий нодавлат ташкилот бўлиб, Туркиянинг турли ҳудудларидаги ёш ва фаол тадбиркорларни бирлаштиради.
Уюшма асосий мақсади ёшларнинг иқтисодий ва ижтимоий фаоллигини ошириш, инновацион ғоялар ва тадбиркорликни ривожлантириш, шунингдек, халқаро ҳамкорлик алоқаларини кенгайтиришдан иборат.
Фарғона ва Ленинград вилоятлари қўшма лойиҳаларни амалга оширади