ТОШКЕНТ, 14 окт – Sputnik. Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида бўлиб ўтган Ғазо сектори бўйича саммит Фаластин муаммоси учун жуда муҳим эди, унда асосий масалалар кўриб чиқилди. Бу ҳақда Фаластин президенти Маҳмуд Аббос РИА Новостига маълум қилди.
“Кўпчилик иштирокида ўтган бу саммит Фаластин муаммоси учун жуда муҳим эди”, - деди Фаластин етакчиси.
Унинг сўзларига кўра, саммитда асосий масалалар, жумладан, ўт очишни тўхтатиш, озиқ-овқат ва Исроил қўшинларининг олиб чиқиб кетилиши муҳокама қилинган.
Аббоснинг таъкидлашича, тинчлик саммити Ғазо секторини қайта тиклаш билан мустаҳкамланиши шарт. Бу ҳам халқаро, ҳам араб давлатларининг саъй-ҳаракатларини талаб этади.
АҚШ президенти Дональд Трамп, Миср президенти Абдулфаттоҳ ас-Сиси, Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған ва Қатар амири Тамим бин Ҳамад Ол Соний Шарм аш-Шайхдаги саммитда Ғазодаги можарони тинч ҳал этишга оид кенг қамровли ҳужжат имзолашди.