Қозоғистон жарроҳлари Ўзбекистонда 17 та мураккаб операция ўтказишди

Сизганов маркази жарроҳлари Тошкент ва Қаршида 17 та мураккаб операция ўтказдилар. Шунингдек, В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган тиббиёт маркази билан меморандум имзоланди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 окт – Sputnik. Қозоғистоннинг А.Н. Сизганов номидаги марказ етакчи жарроҳлари Тошкент ва Қаршида 17 та мураккаб операция ҳамда бир қатор маҳорат дарсларини ўтказишди. Бу ҳақда Қозоғистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Шунингдек, ушбу марказ ва В. Воҳидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Ҳужжатда қўшма илмий лойиҳаларни ривожлантириш, мутахассислар алмашинуви ва тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш нияти белгиланган.
Ташриф доирасида гепатобилиар, эндоскопик, кардиожарроҳлик ва эндоваскуляр йўналишларда маҳорат дарслари ўтказилиб, жигар ва ўт йўлларига лапароскопик операциялар, қизилўнгач ўсмалари ва бўлмачалар фибрилляциясида юқори технологик жарроҳлик амалиётлари амалга оширилди.
Хирурги из Казахстана провели сложные операции в Узбекистане
Кардиология марказининг Қарши филиалида ҳам митрал клапанларни протезлаш ва чап бўлмача миксомасини олиб ташлаш каби операциялар муваффақиятли бажарилди.
Қозоғистонлик мутахассислар маҳаллий жарроҳлик мактабининг ютуқлари ва замонавий даволаш технологияларини намоён этиб, ўзбекистонлик беморларга саломатликни тиклашга ёрдам бердилар.
МДҲ йиғилишида тиббий ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди