https://sputniknews.uz/20251009/cis-tibbiyot-hamkorlik-kelishuv-52579544.html
МДҲ йиғилишида тиббий ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди
МДҲ йиғилишида тиббий ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди
Sputnik Ўзбекистон
Соғлиқни сақлаш вазири Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган МДҲ соғлиқни сақлаш Кенгашининг 38-йиғилишида иштирок этди. Суҳбатларда бирламчи тиббий ёрдам ва лойиҳалар муҳокама қилинди.
2025-10-09T18:24+0500
2025-10-09T18:24+0500
2025-10-09T18:24+0500
ўзбекистон
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
тожикистон
ҳамкорлик
жамият
мдҳ
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/09/52578886_0:122:1280:842_1920x0_80_0_0_5dd991b17b615e54a45ebda573b7c89e.jpg
ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров бошчилигидаги делегация Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик Кенгашининг 38-йиғилишида иштирок этди.Худаяров йиғилишда Ўзбекистонда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ва устувор вазифалар ҳақида маълумот берди.Тадбир доирасида ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбатда Ўзбекистонда бирламчи тиббий ёрдам тизимини ривожлантириш ҳамда оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган янги лойиҳалар муҳокама қилинди.Асилбек Худаяров Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири Жамолиддин Абдуллозода билан ҳам учрашди. Томонлар санитария-эпидемиологик назорат, юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет профилактикаси ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.Россия Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олег Салагай билан учрашувда илмий ва тиббиёт марказлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратилди.Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Акмарал Альназарова билан суҳбатда 13–17 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида Қозоғистон тиббиёт кунлари ва “Ўзбекистон–Қозоғистон” тиббиёт форумини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди. Томонлар кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашишни кенгайтиришга келишиб олди.Ўзбекистон делегацияси Душанбе шаҳридаги бир қатор клиникалар ва тиббиёт олий таълим муассасалари фаолияти билан ҳам танишди.Форум якунида МДҲ Ижроия қўмитаси соғлиқни сақлаш соҳасидаги Кенгашнинг навбатдаги йиғилишини Ўзбекистонда ўтказишни таклиф этди.
https://sputniknews.uz/20250409/tdt-sogliqni-saqlash-vazirlari-qoshma-deklaratsiya-48789968.html
ўзбекистон
тожикистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/09/52578886_55:0:1192:853_1920x0_80_0_0_8f4f03dd930fbaf9fc5b16d97a234fec.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
асилбек худаяров, мдҳ, соғлиқни сақлаш, душанбе, жсст, орол, тиббий ҳамкорлик, бирламчи тиббий ёрдам, оналик ва болалик, қозоғистон, россия, тожикистон, козогистон, росия, узбекистон, ўзбекистон, соғлиқни сақлаш вазирлиги, согликни саклаш вазирлиги
асилбек худаяров, мдҳ, соғлиқни сақлаш, душанбе, жсст, орол, тиббий ҳамкорлик, бирламчи тиббий ёрдам, оналик ва болалик, қозоғистон, россия, тожикистон, козогистон, росия, узбекистон, ўзбекистон, соғлиқни сақлаш вазирлиги, согликни саклаш вазирлиги
МДҲ йиғилишида тиббий ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди
ССВ делегацияси МДҲ соғлиқни сақлаш Кенгаши йиғилишида қатнашди. Тиббий ҳамкорлик ва лойиҳалар муҳокама қилинди, ЖССТ, Россия, Қозоғистон ва Тожикистон вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.
ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазири Асилбек Худаяров бошчилигидаги делегация Тожикистоннинг Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига (МДҲ) аъзо давлатлар соғлиқни сақлаш соҳасидаги ҳамкорлик Кенгашининг 38-йиғилишида
иштирок этди.
Худаяров йиғилишда Ўзбекистонда бирламчи тиббий-санитария ёрдамини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ва устувор вазифалар ҳақида маълумот берди.
Тадбир доирасида ЖССТ Европа минтақавий бюроси директори Ханс Клюге билан учрашув бўлиб ўтди. Суҳбатда Ўзбекистонда бирламчи тиббий ёрдам тизимини ривожлантириш ҳамда оналик ва болаликни муҳофаза қилишга қаратилган янги лойиҳалар муҳокама қилинди.
Шунингдек, Ўзбекистон, Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазирликлари ва ЖССТ ўртасида “Орол минтақасида соғлиқни сақлаш соҳаси” бўйича уч томонлама келишув имзолаш юзасидан келишувга эришилди.
Асилбек Худаяров Тожикистон соғлиқни сақлаш вазири Жамолиддин Абдуллозода билан ҳам учрашди. Томонлар санитария-эпидемиологик назорат, юрак-қон томир касалликлари, қандли диабет профилактикаси ва мутахассислар малакасини ошириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалаларини муҳокама қилди.
Россия Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Олег Салагай билан учрашувда илмий ва тиббиёт марказлари ўртасида ҳамкорликни ривожлантиришга эътибор қаратилди.
Қозоғистон соғлиқни сақлаш вазири Акмарал Альназарова билан суҳбатда 13–17 октябрь кунлари Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида Қозоғистон тиббиёт кунлари ва “Ўзбекистон–Қозоғистон” тиббиёт форумини ўтказиш масаласи муҳокама қилинди. Томонлар кадрлар тайёрлаш ва тажриба алмашишни кенгайтиришга келишиб олди.
Ўзбекистон делегацияси Душанбе шаҳридаги бир қатор клиникалар ва тиббиёт олий таълим муассасалари фаолияти билан ҳам танишди.
Форум якунида МДҲ Ижроия қўмитаси соғлиқни сақлаш соҳасидаги Кенгашнинг навбатдаги йиғилишини Ўзбекистонда ўтказишни таклиф этди.