ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Россия ва АҚШ мулоқоти Аляскадаги саммитда эришилган келишувлар асосида давом этмоқда. Бу ҳақда Россия президентининг хорижий мамлакатлар билан инвестиция-иқтисодий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Кирилл Дмитриев маълум қилди.
“Тинчлик жараёнлари душманлари томонидан тўқиб чиқарилган ва тарқатилаётган “президент Трамп маъмуриятида Стив Уиткоффнинг таъсири сусайгани” тўғрисидаги миш-мишлар умуман асоссиз бўлиб чиқди. <...> Россиянинг Трамп жамоаси билан мулоқоти Аляскадаги саммитда эришилган келишувлар асосида давом этмоқда”, - дея ёзди у ўзининг Telegram-каналида.
Дмитриевнинг таъкидлашича, Ғазо бўйича режани амалда ошиишда муваффақиятга эришган АҚШ президентининг махсус вакили Уиткофф музокаралар жараёнларида ўзининг асосий ролини сақлаб қолмоқда ва кучайтирмоқда.