Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Дмитриев: Россия ва АҚШ мулоқоти Аляскадаги келишувлар асосида давом этмоқда

© Sputnik / Сергей Булкин / POOL / Медиабанкка ўтишКирилл Дмитриев
Кирилл Дмитриев - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 12.10.2025
Oбуна бўлиш
Россия президентининг хорижий мамлакатлар билан инвестиция-иқтисодий ҳамкорлик бўйича махсус вакилининг сўзларига кўра, президент Трамп маъмуриятида Стив Уиткоффнинг таъсири сусайгани” тўғрисидаги миш-мишлар умуман асоссиз бўлиб чиққан.
ТОШКЕНТ, 12 окт – Sputnik. Россия ва АҚШ мулоқоти Аляскадаги саммитда эришилган келишувлар асосида давом этмоқда. Бу ҳақда Россия президентининг хорижий мамлакатлар билан инвестиция-иқтисодий ҳамкорлик бўйича махсус вакили Кирилл Дмитриев маълум қилди.
“Тинчлик жараёнлари душманлари томонидан тўқиб чиқарилган ва тарқатилаётган “президент Трамп маъмуриятида Стив Уиткоффнинг таъсири сусайгани” тўғрисидаги миш-мишлар умуман асоссиз бўлиб чиқди. <...> Россиянинг Трамп жамоаси билан мулоқоти Аляскадаги саммитда эришилган келишувлар асосида давом этмоқда”, - дея ёзди у ўзининг Telegram-каналида.
Дмитриевнинг таъкидлашича, Ғазо бўйича режани амалда ошиишда муваффақиятга эришган АҚШ президентининг махсус вакили Уиткофф музокаралар жараёнларида ўзининг асосий ролини сақлаб қолмоқда ва кучайтирмоқда.
Саммит России и США на Аляске - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 10.10.2025
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Путин: Россия ва АҚШ “Аляскадаги келишувлар доирасида қолмоқда”
Янгиликлар лентаси
0