Ўзбекистон–Хитой қўшма корхоналарини қўллаб-қувватлаш маркази ташкил этилиши мумкин

Илзат Касимов Хитой тадбиркорлари уюшмаси раиси билан қўшма корхоналарни қўллаб-қувватлаш маркази ва инвестиция альянсини ташкил этиш каби ташаббусларни муҳокама қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Ўзбекистон–Хитой қўшма корхоналарини қўллаб-қувватлаш маркази ташкил этилиши мумкин. Бу ҳақда Ўзбекистон Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Илзат Касимов Ўзбекистондаги Хитой тадбиркорлари уюшмаси раиси Лю Ю билан учрашувда шуни муҳокама қилди.
Уюшма Ўзбекистонда муваффақиятли фаолият юритаётган қурилиш, муҳандислик, қишлоқ хўжалиги, энергетика ва телекоммуникация соҳаларидаги 100 тадан ортиқ хитой компанияларини бирлаштиради.
Музокаралар давомида Ўзбекистон–Хитой қўшма корхоналарини қўллаб-қувватлаш бўйича Комплекс марказ ташкил этиш, Ўзбекистон саноат зоналарига инвестицияларни жалб қилиш марказини тузиш, Хитойда инвестиция йўл хариталари (road-show)ни ташкил этиш ҳамда Ўзбекистон–Хитой инвестиция альянсини шакллантириш ташаббуслари муҳокама қилинди.
Мазкур ташаббусларнинг амалга оширилиши саноат кооперациясини чуқурлаштириш, тўғридан-тўғри инвестицияларни жалб этиш ва замонавий технологияларни жорий қилиш учун янги имкониятлар яратади.
Ўзбекистон ва Сербия саноат ва энергетикадаги янги лойиҳаларни муҳокама қилди