Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Путин: Россия ва АҚШ “Аляскадаги келишувлар доирасида қолмоқда”

Россия раҳбарининг сўзларига кўра, ҳар икки томондан яна нималарнидир охирига етказиш зарур.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 окт – Sputnik. Россия ва АҚШ Украинадаги можарони ҳал қилиш масаласида Аляскадаги саммит чоғида эришилган келишувлар доирасида қолмоқда. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин маълум қилди.
“Бу қўшимча саъй-ҳаракатларни талаб қилувчи Украинадаги можарони тартибга солишнинг қийин масалалари, лекин биз Анкориждаги музокаралар негизида қоляпмиз. Биз бу ерда ўзимиз учун ҳеч нарсани ўзгартирмаяпмиз, ўйлаймизки, ҳар икки томондан яна нималарнидир охирига етказиш зарур, бироқ биз умуман Аляскадаги келишувлар доирасида қолмоқдамиз” – деди Россия раҳбари Душанбедаги матбуот анжумани чоғида.
Эслатиб ўтамиз, Путин ва Трамп 15 август куни Аляскадаги Анкориж шаҳридаги ҳарбий базада учрашди. Музокаралар якунлари бўйича икки давлатнинг натижаларга эришиш қатъияти ва ҳамкорликда иш олиб бориш учун кўплаб йўналишлар мавжудлиги қайд этилди. Президентлар, шунингдек, Украинадаги можарога барҳам бериш учун ҳаракат қилишга тайёр эканликларини билдиришди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
“Фойдали ва ўз вақтидаги суҳбат”: Путин Аляскадаги саммит бўйича йиғилиш ўтказди