Ўзбекистон ва Сербия саноат ва энергетикадаги янги лойиҳаларни муҳокама қилди

Лазиз Кудратов Сербиянинг Халқаро иқтисодий ҳамкорлик вазири билан учрашди. Суҳбатда саноат, энергетика ва технологиялар соҳаларидаги ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Ўзбекистон инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Сербиянинг Халқаро иқтисодий ҳамкорлик вазири Ненад Попович билан учрашди.

Суҳбат давомида томонлар икки давлат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг ҳозирги ҳолати ҳамда ривожланиш истиқболларини кўриб чиқишди.

Айниқса, саноат кооперацияси, фармацевтика, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт ва технологиялар соҳаларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Ўзбекистон ва Венгрия ўртасида иккита меморандум имзоланди