ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Ўзбекистон элчиси Аюбхон Юнусов Ироқ президенти Абдуллатиф Рашидга ишонч ёрлиқларини топширди. Бу ҳақда "Дунё" ахборот агентлиги хабар берди.
Маросим доирасида бўлиб ўтган суҳбат чоғида Ироқ президенти Ўзбекистоннинг Ироқдаги элчиси этиб тайинланганидан мамнунлигини билдириб, дипломатга масъулиятли фаолиятида катта муваффақиятлар тилади.
Эслатиб ўтамиз, Аюбхон Юнусов Тошкент ислом институти, "Ал-Азҳар" университети (Миср), Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Тошкент юридик институтини тамомлаган. Юридик фанлар номзоди. 2003 йилдан буён ТИВ тизимида турли лавозимларда фаолият юритиб келмоқда.