Мирзиёев Тожикистонга жўнаб кетди

Мирзиёев "Марказий Осиё – Россия" форматидаги иккинчи саммит ҳамда МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонга жўнаб кетди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Мирзиёев 9-10 октябрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган "Марказий Осиё – Россия" форматидаги иккинчи саммит ҳамда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
Тадбирлар кун тартибидан кўп томонлама ҳамкорликни кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин олган.
Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонда бўлади