Мирзиёев амалий ташриф билан Тожикистонда бўлади
19:18 08.10.2025 (янгиланди: 19:39 08.10.2025)
© пресс-служба президента УзбекистанаШавкат Мирзиёев

© пресс-служба президента Узбекистана
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон раҳбари Душанбедаги "Марказий Осиё – Россия" форматидаги иккинчи саммит ва МДҲ давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 9-10 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу Тожикистонда бўлади. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.
Мирзиёев Душанбе шаҳрида ўтадиган "Марказий Осиё – Россия" форматидаги иккинчи саммит ва Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.
“Бўлажак тадбирлар кун тартибидан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, шу жумладан сиёсий мулоқотни мустаҳкамлаш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий соҳаларда қўшма лойиҳаларни илгари суриш, саноат, қишлоқ хўжалиги, транспорт, энергетика ва инфратузилма соҳаларида кооперация қилиш, фаол маданий-гуманитар алмашинувни давом эттириш масалалари ўрин олган”, – дейилади хабарда.
Таъкидланишича, мамлакатлар етакчилари халқаро кун тартиби ва минтақавий хавфсизликни таъминлашнинг долзарб жиҳатларини ҳам муҳокама қиладилар.
Саммитлар якунида амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган қатор қўшма ҳужжатлар ва қарорлар қабул қилиниши кўзда тутилган.