Тошкентда кўкрак бези саратони бўйича бепул скрининг ва форумлар ўтказилади

ЖССТ октябрни кўкрак бези саратонига қарши кураш ойи деб эълон қилган. Ўзбекистонда ойлик “Эрта аниқла – ҳаётни сақла” шиори остида ўтмоқда ҳамда бепул скрининг ва форумлар ўтказилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан октябрь ойи кўкрак бези саратонига қарши кураш ойи сифатида эълон қилинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Бу йил Ўзбекистонда мазкур ой “Эрта аниқла – ҳаётни сақла” шиори остида ўтказилмоқда.
Ойлик доирасидаги ташаббуслар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Стратегик ислоҳотлар агентлигининг “Delivery Unit” гуруҳи томонидан, йирик корхоналар ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
Ойлик доирасида режалаштирилган тадбирлар:
13–15 октябрь — Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий марказида бепул кўкрак бези саратони скрининги ўтказилади;
25 октябрь — онколог, гинеколог ва фаол аёллар иштирокида форум ташкил этилади;
Ой давомида UNFPA Uzbekistan томонидан олий таълим муассасаларида ахборот-тарғибот тадбирлари ҳамда фотокўргазмалар ўтказилади.
Шунингдек:
кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони бўйича махсус ахборот портали ишлаб чиқилмоқда;
Андижон, Иштихон, Урганч ва Қўнғирот туманларига янги маммография ускуналари етказилмоқда.
Лойиҳа инсон ҳаётининг энг муҳим қадрияти асраш ва унга бефарқ бўлмаслик ғоясини илгари суради.
Вилоят ва туманларда тиббий хизматлар сони кенгайтирилади