Вилоят ва туманларда тиббий хизматлар сони кенгайтирилади

© Sputnik / Бахром ХатамовПроведение хирургической операции
Проведение хирургической операции - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2025
Oбуна бўлиш
Энг кенг тарқалган касалликлар бўйича стандарт жарроҳлик амалиётлари ва тавсиялар тўплами ишлаб чиқилади.
ТОШКЕНТ, 20 авг — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев 19 август куни соғлиқни сақлаш тизимини трансформация қилиш ва тиббий ёрдам сифатини оширишга қаратилган таклифлар тақдимоти билан танишди.
Президентга қуйидаги таклиф ва режалар тақдим этилди:
Республика тиббий муассасаларидан юкламаларни тушириш мақсадида вилоят ҳамда туман миқёсида хизматлар кенгайтирилади.
Шу мақсадда 1 минг 500 та клиник протокол халқаро талабларга мослаштирилади (клиник протоколлар — бу шифокорлар ва тиббий муассасалар учун бир хил стандартда амалга ошириладиган қоида ва тавсиялар тўплами - таҳр.) ва стандарт жарроҳлик амалиётлари ишлаб чиқилади. Энг кенг тарқалган касалликлар бўйича беморлар маршрутлари ишлаб чиқилади ва рақамлаштирилади.
Сунъий интеллектни ёрдамида инсульт ва инфарктга олиб келадиган гипертония, юрак ишемик касаллиги ва қандли диабет касалликларнинг олдини олиш ва даволаш бўйича янгича ёндашувларни жорий қилинади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент ознакомился с презентацией предложений по трансформации системы здравоохранения
Президент ознакомился с презентацией предложений по трансформации системы здравоохранения  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2025
Президент ознакомился с презентацией предложений по трансформации системы здравоохранения
Тошкент шаҳрида йилига 3 мингдан ортиқ жарроҳлик амалиётлари ўтказиладиган 250 ўринли Миллий неврология ва нейрореабилитация маркази ташкил этилади. Марказ ҳамда Самарқанд ва Бухородаги тиббиёт олий ўқув юртлари клиникалари замонавий ускуналар билан жиҳозланади. Халқаро стандартлар бўйича эрта реабилитация хизмати жорий этилади. 150 нафар мутахассис хорижда малака оширади.
Шунингдек, амалдаги соғлиқни сақлаш тизими рақамлаштирилади. Янги қурилиш стандартлари, поликлиника ва касалхоналарнинг намунавий лойиҳалари шакллантирилади, 210 та санитария нормаси қайта кўриб чиқилади.
2030 йил якунига қадар 198 та марказлашган лаборатория ташкил этилади, ички ва ташқи сифат назоратини йўлга қўйилади, жараёнларни тўлиқ рақамлаштирилади, бепул таҳлиллар сони оширилади.
Ҳамширалар академияси Тошкент давлат тиббиёт университети ҳузуридаги Профессионал тиббиёт академиясига айлантирилади. Янги дастурлар жорий қилинади, ҳамшираларни NCLEX имтиҳони асосида халқаро сертификатлаш йўлга қўйилади. Олий маълумотли ҳамширалар тайёрлаш йўналишига қабул квотаси босқичма-босқич оширилади.
Барча ўқув дастурлари халқаро ташкилотлар талаблари асосида аккредитациядан ўтказилади, оилавий тиббиёт бўйича интеграциялашган таълим дастури ва бир йиллик интернатура жорий этилади.
Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси фаолиятини юқумли бўлмаган касалликлар профилактикасига, оналар ва болалар ўлимини камайтиришга, жароҳатланишнинг олдини олишга йўналтирилади. Бунинг учун юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси бўйича миллий дастур ишлаб чиқилади.
© Пресс-служба президента УзбекистанаПрезидент ознакомился с презентацией предложений по трансформации системы здравоохранения
Президент ознакомился с презентацией предложений по трансформации системы здравоохранения  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.08.2025
Президент ознакомился с презентацией предложений по трансформации системы здравоохранения
2026-2030 йилларга мўлжалланган Қон хизматини такомиллаштириш бўйича дастур қабул қилиниб, тиббиёт муассасаларининг қон билан таъминланганлиги 100 фоизга етказилади. Қон препаратлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Қон хавфсизлигини таъминлашнинг замонавий усуллари жорий этилади.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мезонларини инобатга олган ҳолда, дори воситаларини рўйхатдан ўтказишда тан олиш тартиби жорий этилади. Женерикларнинг биоэквивалент синовлари ўтказилади (женерик — бу оригинал дори воситасининг патент муддати тугагандан кейин чиқариладиган, таркиби ва таъсири бир хил бўлган дори тури- таҳр.), тиббий буюмларни уларнинг хавфсизлик синфлари бўйича рўйхатдан ўтказишнинг табақалаштирилган тизими қўлланилади. Бу борада фаолиятни бошлаш учун хабардор қилиш тартиби жорий этилади.
Шартнома асосида ишлаб чиқариш ва технологиялар трансфери ривожлантирилади, фармназоратнинг замонавий механизмлари татбиқ қилинади.
Президентимиз билдирилган таклифларни маъқуллаб, тегишли ҳужжатларни имзолади.

Здание Министерства здравоохранения Узбекистана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.08.2025
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди
Янгиликлар лентаси
0