https://sputniknews.uz/20250808/sogliqni-saqlash-vazirligi-soxta-tabiblar-51116851.html
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
Таъкидланишича, кейинги пайтларда тегишли ҳуқуққа эга бўлмасдан, рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда касалликларга ташхис қўйиш, уларни даволаш билан шуғулланаётган ҳамда бу орқали инсонлар соғлиги ва ҳаётига жиддий хавф туғдираётган сохта табиблар сони кўпайиб боряпти.
2025-08-08T12:15+0500
2025-08-08T12:15+0500
2025-08-08T12:35+0500
жамият
ўзбекистон
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/08/51120201_0:23:3072:1751_1920x0_80_0_0_44851998a893d7c4349ea2eb9dff6b59.jpg
ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) фуқароларни ижтимоий тармоқлардаги сохта табиблардан огоҳ бўлишга чақирди.Таъкидланишича, кейинги пайтларда тегишли ҳуқуққа эга бўлмасдан, рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда касалликларга ташхис қўйиш, уларни даволаш билан шуғулланаётган ҳамда бу орқали инсонлар соғлиги ва ҳаётига жиддий хавф туғдираётган сохта табиблар сони кўпайиб боряпти.Вазирлик ижтимоий тармоқлар бу каби шубҳали хизматларни кенг тарғиб қилувчи платформага айланиб бораётгани, уларнинг асосий аудиторияси ҳам, мижозлари ҳам оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолган фуқаролар бўлаётгани афсус билан қайд этган.Шу сабабли ССВ ижтимоий тармоқларда сохта табиблик билан шуғулланиб, ўзини реклама қилаётган ҳолатлар ва қўлланаётган муолажа усуллари далилларга асосланган тиббиётнинг даволаш услубларига кирмаслигини билдирди.Бундай сохта усуллар белгиланган диагностика ва даволаш миллий клиник протоколлари ҳамда стандартларига мутлақо мувофиқ эмаслиги таъкидланган. Қолаверса, юқоридаги муолажалар билан шуғулланаётган шахсларга ССВ томонидан фаолият юритишлари учун ҳеч қандай лицензия берилмаган.Маълум қилинишича, 2024 йилда лицензиясиз тиббий фаолият юритгани учун 38 та юридик шахснинг ҳар бири базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида, 2025 йилнинг 1 июл ҳолатига эса 24 та юридик шахс молиявий жаримага тортилган.Бугун мамлакатда 150 та тадбиркорлик субъекти тегишли лицензия асосида халқ табобати йўналишида фаолият юритиб келяпти.
https://sputniknews.uz/20240724/sogliqni-saqlash-vazirligi-aholi-chuvalchang-44920404.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/08/08/51120201_29:0:2760:2048_1920x0_80_0_0_cc062787a0609b7b7067a204aec1994c.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблар огоҳлик
соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблар огоҳлик
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сохта табиблардан огоҳлантирди
12:15 08.08.2025 (янгиланди: 12:35 08.08.2025) Таъкидланишича, асосан оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолган фуқаролар "ғайритабиий қобилиятларга эгалиги"ни иддао қилаётган шахсларга алданиб қолмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 авг – Sputnik. Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги (ССВ) фуқароларни ижтимоий тармоқлардаги сохта табиблардан огоҳ бўлишга
чақирди.
Таъкидланишича, кейинги пайтларда тегишли ҳуқуққа эга бўлмасдан, рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда касалликларга ташхис қўйиш, уларни даволаш билан шуғулланаётган ҳамда бу орқали инсонлар соғлиги ва ҳаётига жиддий хавф туғдираётган сохта табиблар сони кўпайиб боряпти.
Вазирлик ижтимоий тармоқлар бу каби шубҳали хизматларни кенг тарғиб қилувчи платформага айланиб бораётгани, уларнинг асосий аудиторияси ҳам, мижозлари ҳам оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолган фуқаролар бўлаётгани афсус билан қайд этган.
Шу сабабли ССВ ижтимоий тармоқларда сохта табиблик билан шуғулланиб, ўзини реклама қилаётган ҳолатлар ва қўлланаётган муолажа усуллари далилларга асосланган тиббиётнинг даволаш услубларига кирмаслигини билдирди.
Бундай сохта усуллар белгиланган диагностика ва даволаш миллий клиник протоколлари ҳамда стандартларига мутлақо мувофиқ эмаслиги таъкидланган. Қолаверса, юқоридаги муолажалар билан шуғулланаётган шахсларга ССВ томонидан фаолият юритишлари учун ҳеч қандай лицензия берилмаган.
"Шундай экан, ижтимоий тармоқлардаги сохта табиблардан огоҳ бўлинг! Ўзингиз, оила аъзоларингиз ва яқинларингиз саломатлигини хавф остига қўйманг!" - дея огоҳликка чақирди вазирлик.
Маълум қилинишича, 2024 йилда лицензиясиз тиббий фаолият юритгани учун 38 та юридик шахснинг ҳар бири базавий ҳисоблаш миқдорининг 300 баравари миқдорида, 2025 йилнинг 1 июл ҳолатига эса 24 та юридик шахс молиявий жаримага тортилган.
Бугун мамлакатда 150 та тадбиркорлик субъекти тегишли
лицензия асосида халқ табобати йўналишида фаолият юритиб келяпти.