https://sputniknews.uz/20240724/sogliqni-saqlash-vazirligi-aholi-chuvalchang-44920404.html
Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини “чувалчанг” истеъмол қилмасликка чақирди
Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини “чувалчанг” истеъмол қилмасликка чақирди
Sputnik Ўзбекистон
ССВ: Чувалчанг билан “даволаш усули” табобатда ҳам, замонавий тиббиётда ҳам асосланмаган.
2024-07-24T10:17+0500
2024-07-24T10:17+0500
2024-07-24T10:27+0500
жамият
ўзбекистон
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/18/44920921_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_7542fb9d6085193cd7cae8c3ae7282a8.jpg
TOШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини сохта табибларга алданиб қолмасликка чақирди, деб ёзади вазирлик матбуот хизмати.Вазирлик маълум қилишича, сўнгги вақтларда тегишли ҳуқуққа эга бўлмасдан, рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш билан шуғулланаётган ҳамда бу орқали инсонлар соғлиғи ва ҳаётига хавф туғдираётган сохта табиблар кўпаймоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Республика халқ табобати илмий-амалий маркази директори Жамшид Мирраҳимов турли йўллар билан одамлар ишончига кириб, шундай “хизмат”ларни таклиф қилиб келаётган айрим шахслар ҳақида муносабат билдирди. Унинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқлар бу каби шубҳали хизматларни кенг тарғиб қилувчи платформага айланиб қолди. Уларнинг асосий аудиторияси ҳам, мижозлари ҳам асосан оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолган фуқаролардир. Турли хасталиклардан тез, осон, асоратсиз, муҳими, табиий йўл ва уй шароитида халос бўлишни истаганлар “ғайритабиий қобилиятларга эга”лигини иддао қилаётган бундай кимсаларга мурожаат қилиб, алданиб қолишмоқда. Унинг қайд этишича, чувалчанги тупроқдаги ҳар хил паразит ва микроэлементлар билан организмга тушгач, турли хавфли касалликларни келтириб чиқариши мумкин. Қўшимча қилинишича, мазкур масала бўйича қонунчиликка алоҳида жавобгарлик киритиш таклиф этилмоқда. Маълумот учун, айни пайтда республикада 100 та тадбиркорлик субъектига халқ табобати йўналишида фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензиялар берилган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/07/18/44920921_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_df68c1a91073753ac618d02b7c9d36a8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ссв чувалчанг даволаш усули табобатда замонавий тиббиёт
ссв чувалчанг даволаш усули табобатда замонавий тиббиёт
Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини “чувалчанг” истеъмол қилмасликка чақирди
10:17 24.07.2024 (янгиланди: 10:27 24.07.2024) ССВ: Чувалчанг билан “даволаш усули” табобатда ҳам, замонавий тиббиётда ҳам асосланмаган.
TOШКЕНТ, 24 июл — Sputnik. Соғлиқни сақлаш вазирлиги аҳолини сохта табибларга алданиб қолмасликка чақирди, деб ёзади вазирлик
матбуот хизмати. Вазирлик маълум қилишича, сўнгги вақтларда тегишли ҳуқуққа эга бўлмасдан, рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда касалликларга ташхис қўйиш ва уларни даволаш билан шуғулланаётган ҳамда бу орқали инсонлар соғлиғи ва ҳаётига хавф туғдираётган сохта табиблар кўпаймоқда.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошидаги Республика халқ табобати илмий-амалий маркази директори Жамшид Мирраҳимов турли йўллар билан одамлар ишончига кириб, шундай “хизмат”ларни таклиф қилиб келаётган айрим шахслар ҳақида муносабат билдирди.
Унинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқлар бу каби шубҳали хизматларни кенг тарғиб қилувчи платформага айланиб қолди. Уларнинг асосий аудиторияси ҳам, мижозлари ҳам асосан оғир ҳаётий аҳволга тушиб қолган фуқаролардир.
Турли хасталиклардан тез, осон, асоратсиз, муҳими, табиий йўл ва уй шароитида халос бўлишни истаганлар “ғайритабиий қобилиятларга эга”лигини иддао қилаётган бундай кимсаларга мурожаат қилиб, алданиб қолишмоқда.
“Масалан, яқинда ижтимоий тармоқларда айрим касалликларни даволашда чувалчанг истеъмол қилиш фойдали эканлигини тарғиб қилувчи видеолавҳалар тарқалди. Унда халқ табобати билан шуғулланиш учун тегишли рухсатномага эга бўлмаган “табиб” томонидан одамларни ўз тавсияларига ишонтириш учун тирик ҳолатдаги чувалчангни истеъмол қилиб кўрсатиши акс этган. Аввало, бундай хатти-ҳаракат санитария ҳолатига зид. Қолаверса, ушбу “даволаш усули” табобатда ҳам, замонавий тиббиётда ҳам асосланмаган” , — дейди мутахассис.
Унинг қайд этишича, чувалчанги тупроқдаги ҳар хил паразит ва микроэлементлар билан организмга тушгач, турли хавфли касалликларни келтириб чиқариши мумкин.
Қўшимча қилинишича, мазкур масала бўйича қонунчиликка алоҳида жавобгарлик киритиш таклиф этилмоқда.
Маълумот учун, айни пайтда республикада 100 та тадбиркорлик субъектига халқ табобати йўналишида фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи тегишли лицензиялар берилган.