https://sputniknews.uz/20251008/tashkent-saraton-skrining-52554438.html
Тошкентда кўкрак бези саратони бўйича бепул скрининг ва форумлар ўтказилади
Тошкентда кўкрак бези саратони бўйича бепул скрининг ва форумлар ўтказилади
Sputnik Ўзбекистон
Октябрь ойи кўкрак бези саратонига қарши кураш ойи сифатида ўтмоқда. Ўзбекистонда ойлик “Эрта аниқла – ҳаётни сақла” шиори остида ўтказилиб, бепул скрининг, форумлар, ахборот тадбирлари ва янги ускуналар жорий этилмоқда.
2025-10-08T18:34+0500
2025-10-08T18:34+0500
2025-10-09T12:23+0500
ўзбекистон
жсст
саломатлик
саратон
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/1a/46807504_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_65886ca1d8d0f27016a94ed255365171.jpg
ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан октябрь ойи кўкрак бези саратонига қарши кураш ойи сифатида эълон қилинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.Ойлик доирасидаги ташаббуслар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Стратегик ислоҳотлар агентлигининг “Delivery Unit” гуруҳи томонидан, йирик корхоналар ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Ойлик доирасида режалаштирилган тадбирлар: Ой давомида UNFPA Uzbekistan томонидан олий таълим муассасаларида ахборот-тарғибот тадбирлари ҳамда фотокўргазмалар ўтказилади. Шунингдек: Лойиҳа инсон ҳаётининг энг муҳим қадрияти асраш ва унга бефарқ бўлмаслик ғоясини илгари суради.
https://sputniknews.uz/20250820/prezident-tibbiyot--taklif-51360029.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/0b/1a/46807504_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_367a4680b32c0720d3aacf8eb9e7ce4b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жсст, соғлиқни сақлаш, кўкрак бези саратони, саратон профилактикаси, скрининг, маммография, “эрта аниқла – ҳаётни сақла”, delivery unit, unfpa uzbekistan, соғлиқни сақлаш вазирлиги, форум, онкология, аёллар саломатлиги, ўзбекистон, жаҳон соғлиқни саылаш ташкилоти
жсст, соғлиқни сақлаш, кўкрак бези саратони, саратон профилактикаси, скрининг, маммография, “эрта аниқла – ҳаётни сақла”, delivery unit, unfpa uzbekistan, соғлиқни сақлаш вазирлиги, форум, онкология, аёллар саломатлиги, ўзбекистон, жаҳон соғлиқни саылаш ташкилоти
Тошкентда кўкрак бези саратони бўйича бепул скрининг ва форумлар ўтказилади
18:34 08.10.2025 (янгиланди: 12:23 09.10.2025) ЖССТ октябрни кўкрак бези саратонига қарши кураш ойи деб эълон қилган. Ўзбекистонда ойлик “Эрта аниқла – ҳаётни сақла” шиори остида ўтмоқда ҳамда бепул скрининг ва форумлар ўтказилмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) томонидан октябрь ойи кўкрак бези саратонига қарши кураш ойи сифатида эълон қилинган. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати
хабар берди.
Бу йил Ўзбекистонда мазкур ой “Эрта аниқла – ҳаётни сақла” шиори остида ўтказилмоқда.
Ойлик доирасидаги ташаббуслар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Стратегик ислоҳотлар агентлигининг “Delivery Unit” гуруҳи томонидан, йирик корхоналар ҳамкорлигида амалга оширилмоқда.
Ойлик доирасида режалаштирилган тадбирлар:
13–15 октябрь — Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий марказида бепул кўкрак бези саратони скрининги ўтказилади;
25 октябрь — онколог, гинеколог ва фаол аёллар иштирокида форум ташкил этилади;
Ой давомида UNFPA Uzbekistan томонидан олий таълим муассасаларида ахборот-тарғибот тадбирлари ҳамда фотокўргазмалар ўтказилади.
кўкрак бези ва бачадон бўйни саратони бўйича махсус ахборот портали ишлаб чиқилмоқда;
Андижон, Иштихон, Урганч ва Қўнғирот туманларига янги маммография ускуналари етказилмоқда.
Лойиҳа инсон ҳаётининг энг муҳим қадрияти асраш ва унга бефарқ бўлмаслик ғоясини илгари суради.