ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Сирдарё вилояти делегацияси амалий ташриф билан Россия Федерациясининг Оренбург вилоятида бўлиб турибди. Бу ҳақда Оренбург вилояти ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Ташриф доирасида делегация аъзолари ун ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Бено” МЧЖ ҳамда Оренбургнинг машҳур момиқчилик анъаналарини сақлаб келаётган “Оренбургские пуховницы” МЧЖ фаолияти билан танишди.
Шунингдек, меҳмонлар гўштни қайта ишлаш саноати учун импорт ўрнини босувчи замонавий ускуналар ишлаб чиқарадиган Оренбург автоматлаштириш ва роботлаштириш заводида, шунингдек, “Крафт” пиво заводида бўлди.
Оренбург вилояти иқтисодий ривожланиш вазири вазифасини бажарувчи Елена Здорова билан учрашувда томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик, туризм ва саноат соҳаларида ўзаро алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, Оренбург ва Сирдарё вилояти ҳокимликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув лойиҳаси устидаги ишни қайта тиклашга келишиб олинди.
Ҳужжатда иқтисодий ҳамда ижтимоий-гуманитар соҳаларда шерикликни кенгайтириш бўйича режалар белгиланди.
2025 йилнинг дастлабки тўрт ойи якунларига кўра, Оренбург вилоятининг Ўзбекистон билан ўзаро ташқи савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоиздан ортиқ ўсган.
Ташқи савдо ҳажми бўйича Оренбург вилояти ҳамкорлари орасида Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллайди. Ҳозирда Оренбург ва Ўзбекистоннинг олти вилояти ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар амал қилмоқда.
Делегация Сырдарьинской области находится с визитом в Оренбурге
© Правительство Оренбургской области
Ташриф доирасида делегация учун маҳсулотлари ташқи бозорларда катта талабга эга бўлган “Пластик” МЧЖ бўйлаб саёҳат, шунингдек, Оренбург вилоятининг етакчи олий таълим муассасалари раҳбарлари ва енгил саноат корхоналари уюшмаси президенти билан учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.