https://sputniknews.uz/20251008/sirdaryo-orenburg-savdo-iqtisod-hamkorlik-52548868.html
Сирдарё ва Оренбург вилоятлари савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиради
Сирдарё ва Оренбург вилоятлари савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиради
Sputnik Ўзбекистон
Сирдарё делегацияси ташриф билан Оренбургда бўлиб турибди. Томонлар савдо, саноат ва туризм соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилмоқда. 2025 йил бошидан буён ўзаро савдо ҳажми 17 фоизга ошган
2025-10-08T16:56+0500
2025-10-08T16:56+0500
2025-10-08T16:56+0500
ўзбекистон
россия
ҳамкорлик
битим
иқтисод
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/08/52548303_0:0:950:534_1920x0_80_0_0_0980c604a3686851936015fca747448f.jpg
ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Сирдарё вилояти делегацияси амалий ташриф билан Россия Федерациясининг Оренбург вилоятида бўлиб турибди. Бу ҳақда Оренбург вилояти ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.Ташриф доирасида делегация аъзолари ун ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Бено” МЧЖ ҳамда Оренбургнинг машҳур момиқчилик анъаналарини сақлаб келаётган “Оренбургские пуховницы” МЧЖ фаолияти билан танишди.Шунингдек, меҳмонлар гўштни қайта ишлаш саноати учун импорт ўрнини босувчи замонавий ускуналар ишлаб чиқарадиган Оренбург автоматлаштириш ва роботлаштириш заводида, шунингдек, “Крафт” пиво заводида бўлди.Оренбург вилояти иқтисодий ривожланиш вазири вазифасини бажарувчи Елена Здорова билан учрашувда томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик, туризм ва саноат соҳаларида ўзаро алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, Оренбург ва Сирдарё вилояти ҳокимликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув лойиҳаси устидаги ишни қайта тиклашга келишиб олинди.2025 йилнинг дастлабки тўрт ойи якунларига кўра, Оренбург вилоятининг Ўзбекистон билан ўзаро ташқи савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоиздан ортиқ ўсган.Ташқи савдо ҳажми бўйича Оренбург вилояти ҳамкорлари орасида Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллайди. Ҳозирда Оренбург ва Ўзбекистоннинг олти вилояти ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар амал қилмоқда.Ташриф доирасида делегация учун маҳсулотлари ташқи бозорларда катта талабга эга бўлган “Пластик” МЧЖ бўйлаб саёҳат, шунингдек, Оренбург вилоятининг етакчи олий таълим муассасалари раҳбарлари ва енгил саноат корхоналари уюшмаси президенти билан учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20250924/jizzax-nijegorod-viloyat-hamkorlik-52222084.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/08/52548303_0:0:950:714_1920x0_80_0_0_b9ce15c605089f579c3a5533f2d2bd2f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сирдарё вилояти, оренбург вилояти, амалий ташриф, делегация, ҳамкорлик, савдо-иқтисодий алоқалар, саноат, туризм, инвестиция, елена здорова, бено мчж, оренбургские пуховницы, иқтисодий ривожланиш, ўзбекистон, россия, узбекистон, росия, сирдаре вилояти
сирдарё вилояти, оренбург вилояти, амалий ташриф, делегация, ҳамкорлик, савдо-иқтисодий алоқалар, саноат, туризм, инвестиция, елена здорова, бено мчж, оренбургские пуховницы, иқтисодий ривожланиш, ўзбекистон, россия, узбекистон, росия, сирдаре вилояти
Сирдарё ва Оренбург вилоятлари савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтиради
Сирдарё вилояти делегацияси амалий ташриф билан Оренбург вилоятида бўлиб турибди. Ташриф доирасида томонлар савдо, саноат ва туризм соҳаларида ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Сирдарё вилояти делегацияси амалий ташриф билан Россия Федерациясининг Оренбург вилоятида бўлиб турибди. Бу ҳақда Оренбург вилояти ҳукумати матбуот хизмати
хабар берди.
Ташриф доирасида делегация аъзолари ун ишлаб чиқаришга ихтисослашган “Бено” МЧЖ ҳамда Оренбургнинг машҳур момиқчилик анъаналарини сақлаб келаётган “Оренбургские пуховницы” МЧЖ фаолияти билан танишди.
Шунингдек, меҳмонлар гўштни қайта ишлаш саноати учун импорт ўрнини босувчи замонавий ускуналар ишлаб чиқарадиган Оренбург автоматлаштириш ва роботлаштириш заводида, шунингдек, “Крафт” пиво заводида бўлди.
Оренбург вилояти иқтисодий ривожланиш вазири вазифасини бажарувчи Елена Здорова билан учрашувда томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик, туризм ва саноат соҳаларида ўзаро алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Шунингдек, Оренбург ва Сирдарё вилояти ҳокимликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги келишув лойиҳаси устидаги ишни қайта тиклашга келишиб олинди.
Ҳужжатда иқтисодий ҳамда ижтимоий-гуманитар соҳаларда шерикликни кенгайтириш бўйича режалар белгиланди.
2025 йилнинг дастлабки тўрт ойи якунларига кўра, Оренбург вилоятининг Ўзбекистон билан ўзаро ташқи савдо ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 17 фоиздан ортиқ ўсган.
Ташқи савдо ҳажми бўйича Оренбург вилояти ҳамкорлари орасида Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллайди. Ҳозирда Оренбург ва Ўзбекистоннинг олти вилояти ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битимлар амал қилмоқда.
Ташриф доирасида делегация учун маҳсулотлари ташқи бозорларда катта талабга эга бўлган “Пластик” МЧЖ бўйлаб саёҳат, шунингдек, Оренбург вилоятининг етакчи олий таълим муассасалари раҳбарлари ва енгил саноат корхоналари уюшмаси президенти билан учрашувлар ўтказилиши ҳам режалаштирилган.