ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Ички ишлар вазири Азиз Тошпўлатов Ўзбекистон Аралаш жанг санъати (ММА) ассоциацияси раислигига сайланди. Бу ҳақда Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Азиз Тoшпўлатов айни пайтда Ўзбекистон волейбол федерацияси раиси ҳамдир.
ММА ассоциацияга 2020 йил 14 августдан буён мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов раҳбарлик қилиб келаётган эди.
Ўзбекистонда Аралаш жанг санъати ассоциацияси 2019 йилда ташкил этилган. Ўшанда ассоциация президентлигига номзодлар орасида энг кўп овоз тўплаган Отабек Умаров сайланганди.
ММA дунёдаги энг машҳур спорт турларидан бири. Ушбу спорт тури бўйича ўзбекистонлик кўплаб спортчилар аллақачон жаҳон майдонларида шуҳрат қозонган.