ТОШКЕНТ, 10 ноя — Sputnik. Ўзбекистонда янги аралаш жанг санъати ассоциацияси ташкил қилинди.
Мазкур ассоциация президентлигига номзодлар орасида энг кўп овоз тўплаган Отабек Умаров сайланди. Бу ҳақда ассоциациянинг Instagram’даги саҳифасида маълум қилинди.
Қайд этилишича, ассоциациянинг сайланган раҳбари GFC ХХ мусобақасида иштирок этадиган спортчилар билан учрашиб, машғулотлар жараёни билан яқиндан танишди.
Посмотреть эту публикацию в Instagram
Отабек Умаров раҳбарлик қилиш маъсулияти унга ишониб топширилгани учун ўз миннатдорлигини изҳор этган.⠀Янги аралаш жанг санъати федерацияси ташкил этилиши билан энди ўзбекистонлик спортчилар ўзларини кўрсатиш учун катта имкониятга эга бўлганликларини таъкидлаган.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти хавфсизлик хизмати бошлиғи ўринбосари Отабек Умаров Ўзбекистон триатлон федерациясида ҳам раҳбар сифатида фаолият олиб боради.