Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция ҳудудидаги стратегик ташаббус Россия ҚКда – Путин

Маълум қилинишича, Украина армияси бутун фронт бўйлаб чекинмоққда, Россия армияси эса 5 минг кв. км. Ва 219 та аҳоли пунктини назоратга олган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. Махсус ҳарбий операция ҳудудидаги бутун жанговар туташув чизиқлари бўйлаб стратегик ташаббус Россия Қуролли кучлари томонида. Бу ҳақда Россия президенти Владимир Путин Мудофаа вазирлиги ва Бош штаб раҳбарияти билан йиғилишда маълум қилди.
Россия раҳбарининг сўзларига кўра, Украина армияси бутун фронт бўйлаб чекинмоқда, Россия армияси эса 5 минг кв. км. ва 219 та аҳоли пунктини назоратга олган.

“Душман, қатъий қаршилик кўрсатиш уринишларига қарамай, бутун жанговар туташув чизиқлари бўйлаб чекинмоқда”, - деди Путин.

Россия президентининг таъкидлашича, Киев режими Россиянинг тинч объектларига зарба беришга уринмоқда, бироқ бу Киевга ёрдам бермайди.
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Кремль Украинага эҳтимолий “Tomahawk” етказиб берилиши оқибатларидан огоҳлантирди