ТОШКЕНТ, 8 окт – Sputnik. 7 октябрь куни Озарбайжонда ўтаётган III МДҲ ўйинларида Ўзбекистон спортчилари 3 та олтин, 2 та кумуш ва 5 та бронза медали қўлга киритишди. Бу ҳақда мамлакат Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.
Олтин медаллар:
Жавоҳир Шарифбоев (юнон-рум кураши, –45 кг)
Фарид Каромов (юнон-рум кураши, –48 кг)
Абдулазиз Холмирзаев (юнон-рум кураши, –80 кг)
Кумуш медаллар:
Саидамир Неъматов (юнон-рум кураши, –110 кг)
Чавгон бўйича Ўзбекистон терма жамоаси
Бронза медаллар:
Азизбек Барликбаев (юнон-рум кураши, –65 кг)
Фахрикамол Комилжонов (юнон-рум кураши, –92 кг)
Қиличбозлик (шпага, йигитлар жамоавий)
Қиличбозлик (сабля, қизлар жамоавий)
Бадиий гимнастика (булава, жамоавий)
Айни пайтда Ўзбекистон делегациясидаги медаллар 25 та олтин, 33 та кумуш ва 60 та бронзани ташкил этмоқда.
Бугун мусобақада сўнгги кун беллашувлари ўтказилади.