МДҲ ўйинлари: Ўзбекистон спортчилари яна 10 та медаль қўлга киритишди

© Пресс-служба НОКСпортсмены Узбекистана завоевали еще 10 медалей
Спортсмены Узбекистана завоевали еще 10 медалей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.10.2025
Oбуна бўлиш
III МДҲ ўйинларининг навбатдаги мусобақа куни ўзбекистонлик спортчилар учун яна бир муваффақиятли кун бўлди — улар жами 10 та медаль, жумладан 1 олтин, 3 кумуш ва 6 бронза ютишди.
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Озарбайжонда бўлиб ўтаётган III МДҲ ўйинларининг навбатдаги кунида Ўзбекистон делегацияси яна бир бор муваффақият қозонди. Спортчилар жами 10 та медаль — 1 олтин, 3 кумуш ва 6 бронзани қўлга киритишди.
Олтин медални академик эшкак эшиш бўйича Жасур Турғунов ва Бобур Муҳиддинов (1500 метр, U19) дуэти ютиб олди.
Кумуш медаллар эса қуйидаги спортчиларга насиб этди:
Б. Ҳайитбоев / Л. Қўчқоров — академик эшкак эшиш, 1500 метр (U17);
Зиёдбек Йўлдошев — байдаркада эшкак эшиш, 1000 метр (U20);
Н. Рейнавалд / Ш. Ҳасанов — байдаркада эшкак эшиш, 500 метр (U18).
Бронза медал соҳиби бўлганлар:
Баскетбол 3х3 (ўғил болалар жамоаси);
Нурмуҳаммад Мўминов — қиличбозлик (шпага);
Шоҳрух Ҳасанов — байдаркада эшкак эшиш, 1000 метр (U18);
Давлатжон Ҳамдамов — байдаркада эшкак эшиш, 1000 метр (U16);
Муҳаммадазиз Арипов — каноэда эшкак эшиш, 500 метр (U17);
М. Шербаков / Д. Ҳамдамов — байдаркада эшкак эшиш, 500 метр (U16).
Игры СНГ: Спортсмены Узбекистана продолжают пополнять копилку сборной  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.10.2025
Ўзбекистон МДҲ ўйинларининг навбатдаги кунида 23 та медаль қўлга киритди
Янгиликлар лентаси
0