ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. Фарғона шаҳрида Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Беларусь Республикаси Таълим вазирлиги ҳамкорлигида “Инновацион ҳамкорлик: олий ва профессионал таълим масалалари бўйича Ўзбекистон ва Беларусь форуми” мавзусидаги Иккинчи таълим форуми ўз ишини бошлади.
Беларусь ва Ўзбекистон делегациялари, шунингдек, хорижий меҳмонлар миллий куй-қўшиқлар садоси остида тантанали кутиб олинди.
Тадбир давомида икки давлат олий ва касбий таълим муассасалари ўртасида ҳамкорлик келишувларини имзолаш, қўшма илмий ва инновацион лойиҳалар тақдимотларини ўтказиш, шунингдек, дуал таълим тизими йўналишида илғор тажрибалар алмашинуви режалаштирилган.