https://sputniknews.uz/20240501/uzbekistan-belarus-talim-minsk-43688367.html
Ўзбекистон ва Беларусь таълим тизимини ривожлантиришга келишиб олди — тафсилотлар
Ўзбекистон ва Беларусь таълим тизимини ривожлантиришга келишиб олди — тафсилотлар
Sputnik Ўзбекистон
Минскда I Ўзбекистон-Беларусь профессионал таълим форуми бўлиб ўтди.
2024-05-01T16:13+0500
2024-05-01T16:13+0500
2024-05-01T16:13+0500
жамият
ўзбекистон
беларусь
таълим
ҳамкорлик
ўқитувчилар
ўқувчилар
талабалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/01/43688665_0:66:1280:786_1920x0_80_0_0_79bbc7d7f23a3c6b2d7dc33a31ff0449.jpg
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида таълим тизимини янада ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги маълум қилди.Минскда I Ўзбекистон-Беларусь профессионал таълим форуми бўлиб ўтди. Унда икки давлатнинг тегишли вазирликлари, олий ўқув юртлари ва коллежларининг масъул ходимларидан 80 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.Қайд этилишича, форум Беларусь ва Ўзбекистонда профессионал таълимни ривожлантириш бўйича яқин алоқаларни ўрнатиш, мутахассислар ўртасида билим алмашиш, профессионал таълим соҳасидаги Беларуснинг энг яхши ишланмалари билан бевосита танишиш имкониятини беради. Шунингдек, профессионал таълим тизимини янада ривожлантириш масалалари бўйича доимий мулоқот платформаси яратилади.Форумда қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:Ўзбекистон туманларида Беларусь тажрибаси қўлланиладиАйтилишича, Беларусда яратилган 30 номдаги замонавий дарслик ва ўқув қўлланмалари Ўзбекистон профессионал таълим муассасалари ўқув жараёнига босқичма-босқич жорий этилади.Беларусда стажировкалар ташкил этиладиБеларуснинг йирик ва юқори технологик корхоналарида Ўзбекистондаги профессионал таълим муассасаларида тегишли таълим дастурлари бўйича таҳсил олаётган ўқувчилар амалиётини ҳамда ишлаб чиқариш таълими усталарининг стажировкаларини ташкил қилинади.Илғор профессионал тайёргарлик марказлари ташкил этиши режалаштирилган профессионал таълим муассасаларининг 28 нафар бошқарув ва педагог кадрлари 2+2 схемаси бўйича (Ўзбекистонда 2 ҳафта ва Беларусьда 2 ҳафта) малакасини ошириш бўйича дастур ишга туширилади.Беларусь олий ва профессионал таълим муассасаларининг ишлаб чиқариш билан интеграцияси бўйича тажрибаси ўрганилади, уни Ўзбекистондақўллаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.Талабалар Беларуснинг талабалар отрядларида иштирок этишадиОлий таълим муассасалари талабаларини Беларуснинг талабалар отрядларида иштирок этиши йўлга қўйилади. Бу уларнинг йирик саноат корхоналарида ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш эса бўлажак мутахассисларнинг назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаш, талабалар ўртасида дўстлик ришталари шакллантириш имконини яратади. Талабалар отрядларида иштирок этганларга касбий разряд олиш имконияти берилади.Бундан ташқари, олий маълумотли ва ўрта бўғин кадрлар тайёрлашда фуқаролик ва ватанпарварлик тарбия жараёнлари бўйича тажриба алмашилади.
ўзбекистон
беларусь
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2024
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e8/05/01/43688665_73:0:1208:851_1920x0_80_0_0_5d05f55902230b55b48541b4f7ce4fc4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
минскда i ўзбекистон-беларусь профессионал таълим форуми
минскда i ўзбекистон-беларусь профессионал таълим форуми
Ўзбекистон ва Беларусь таълим тизимини ривожлантиришга келишиб олди — тафсилотлар
Минскда I Ўзбекистон-Беларусь профессионал таълим форуми бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 1 май — Sputnik. Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида таълим тизимини янада ривожлантиришга қаратилган ҳужжатлар имзоланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
маълум қилди. Минскда I Ўзбекистон-Беларусь профессионал таълим форуми бўлиб ўтди. Унда икки давлатнинг тегишли вазирликлари, олий ўқув юртлари ва коллежларининг масъул ходимларидан 80 нафардан ортиқ иштирокчи қатнашди.
Қайд этилишича, форум Беларусь ва Ўзбекистонда профессионал таълимни ривожлантириш бўйича яқин алоқаларни ўрнатиш, мутахассислар ўртасида билим алмашиш, профессионал таълим соҳасидаги Беларуснинг энг яхши ишланмалари билан бевосита танишиш имкониятини беради.
Шунингдек, профессионал таълим тизимини янада ривожлантириш масалалари бўйича доимий мулоқот платформаси яратилади.
Форумда қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
Ўзбекистон Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда Беларус Таълим вазирлиги ўртасида профессионал таълимни ривожлантириш бўйича ҳамкорликни амалга ошириш тўғрисидаги 2024–2025 йилларга мўлжалланган "Йўл харитаси";
икки мамлакат олий ва профессионал таълим муассасалари ўртасида қўшма таълим дастурларини жорий этиш, академик мобилликни ривожлантириш, битирувчилар ва педагоглар стажировкаларини ташкил этиш бўйича 50 га яқин ҳужжат.
Ўзбекистон туманларида Беларусь тажрибаси қўлланилади
“Форум натижаларига кўра, Ўзбекистоннинг 14 та инновацион туманларида Беларусь тажрибаси асосида электротехника ва қайта тикланувчи энергетика, қурилиш ва коммунал хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ овқат технологиялари, машинасозлик ва автомобилларга техник хизмат кўрсатиш мутахассисликлари бўйича янги таълим дастурларини жорий этишга келишилди”, — дейилади хабарда.
Айтилишича, Беларусда яратилган 30 номдаги замонавий дарслик ва ўқув қўлланмалари Ўзбекистон профессионал таълим муассасалари ўқув жараёнига босқичма-босқич жорий этилади.
Беларусда стажировкалар ташкил этилади
Беларуснинг йирик ва юқори технологик корхоналарида Ўзбекистондаги профессионал таълим муассасаларида тегишли таълим дастурлари бўйича таҳсил олаётган ўқувчилар амалиётини ҳамда ишлаб чиқариш таълими усталарининг стажировкаларини ташкил қилинади.
“Беларуснинг компетенция марказларини ташкил этиш бўйича тажрибаси асосида Ўзбекистоннинг 14 та ҳудудида илғор профессионал тайёргарлик марказларини ташкил этишда услубий ёрдам кўрсатиш бўйича келишувга эришилди. Бунда Беларуснинг етакчи профессионал таълим муассасаларини илғор профессионал тайёргарлик марказлари ташкил этиладиган Ўзбекистоннинг 14 та профессионал таълим муассасаларига услубий ёрдам кўрсатиш учун бириктирилади ҳамда уларнинг бошқарув ва педагог кадрларини жалб қилинади”, — дейилган хабарда.
Илғор профессионал тайёргарлик марказлари ташкил этиши режалаштирилган профессионал таълим муассасаларининг 28 нафар бошқарув ва педагог кадрлари 2+2 схемаси бўйича (Ўзбекистонда 2 ҳафта ва Беларусьда 2 ҳафта) малакасини ошириш бўйича дастур ишга туширилади.
Беларусь олий ва профессионал таълим муассасаларининг ишлаб чиқариш билан интеграцияси бўйича тажрибаси ўрганилади, уни Ўзбекистондақўллаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.
Талабалар Беларуснинг талабалар отрядларида иштирок этишади
Олий таълим муассасалари талабаларини Беларуснинг талабалар отрядларида иштирок этиши йўлга қўйилади. Бу уларнинг йирик саноат корхоналарида ишлаб чиқариш амалиётларини ташкил этиш эса бўлажак мутахассисларнинг назарий билимларини амалиётда мустаҳкамлаш, талабалар ўртасида дўстлик ришталари шакллантириш имконини яратади. Талабалар отрядларида иштирок этганларга касбий разряд олиш имконияти берилади.
“Икки мамлакат етакчи олим ва тадқиқотчилари ўртасида илмий-технологик консорциум ташкил этилиб, Ўзбекистон-Беларусь қўшма илмий ва мақсадли лойиҳалар танловини ўтказиш ҳамда умумий қиймати 20 миллиард сўм миқдоридаги жами 20 та лойиҳаларни, шу жумладан профессионал таълим соҳасини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш ҳам муҳимдир. Шунингдек, муҳандислик-техника соҳаси бўйича 40 нафар профессор-ўқитувчи ва тадқиқотчиларни Беларусь илмий ва олий таълим муассасаларида танлов орқали стажировкаларини ташкил этилади”, — дея қайд этилган хабарда.
Бундан ташқари, олий маълумотли ва ўрта бўғин кадрлар тайёрлашда фуқаролик ва ватанпарварлик тарбия жараёнлари бўйича тажриба алмашилади.