ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. 2025 йил 20-23 октябрь кунлари Тошкентда А.И. Герцен номидаги Россия давлат педагогика университети филиалида Россия математика, физика ва информатика ҳафталиги бўлиб ўтади.
Ташкилотчилар Россия ва Ўзбекистон Республикаси педагогларига тажриба алмашиш, мактаб ўқувчиларига эса аниқ фанлар бўйича олимпиада ва танловларга тайёргарликнинг янги технологияларини ўзлаштириш имконини берувчи бир қатор қизиқарли маърузалар, маҳорат дарслари ва семинарлар тайёрладилар.
"Биз дастурни шундай туздикки, ҳамкасбларимиз янги таълим технологиялари билан танишсинлар, ўқитиш соҳасида тажриба алмашсинлар, таълим олувчилар учун биргаликда фан кейсларини ишлаб чиқсинлар, - дейди лойиҳа раҳбари, техника фанлар номзоди Александр Киндаев.
Унинг сўзларига кўра, педагоглар Россия Федерацияси давлат намунасидаги гувоҳнома билан бепул малака оширишдан ўтадилар, мактаб ўқувчилари эса Россия таълимининг имкониятлари ва турли даражадаги олимпиадалар ҳақида кўпроқ билиб олишлари мумкин.
Дастур билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш ва рўйхатдан ўтиш мумкин.
Математика, физика ёки информатика фанларидан дарс бераётган ўқитувчилар тадбирда иштирок этиш учун махсус ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.
Шунингдек, аниқ фанларга қизиқувчи мактаб ўқувчилари ўзларига мос маҳорат дарсини танлаб, ушбу ҳавола орқали рўйхатдан ўтиши мумкин.
Лойиҳа ташкилотчилари: Россотрудничество ва "Пенза давлат технология университети" ОТМ ФДБОУ.