https://sputniknews.uz/20251003/russia-olimlar-uzbekistan-yoshlar-maruza-52444521.html
Чегара билмас фан: россиялик олимлар Ўзбекистон ёшлари учун маърузалар ўқийди
Чегара билмас фан: россиялик олимлар Ўзбекистон ёшлари учун маърузалар ўқийди
Sputnik Ўзбекистон
7 октябрь куни Тошкентдаги Рус уйида “Келажак олимлари” халқаро лойиҳаси доирасида Россия олимлари ва профессорлари маъруза қилади. Мавзулар — нейрофизиология, сунъий интеллект ва фалсафа.
2025-10-03T18:07+0500
2025-10-03T18:07+0500
2025-10-03T18:07+0500
илм-фан
россия
ўзбекистон
ёшлар
таълим
бепул таълим
сертификат
рус тили
тошкент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/95/48/954845_0:74:3072:1802_1920x0_80_0_0_ace3e4f067655df903776e3b061eeb31.jpg
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. 7 октябрь куни соат 15:00 да Рус уйида Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги, Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва "Наука.РФ" портали кўмагида А.С. Пушкин номидаги Давлат рус тили институти томонидан ташкил этилган "Келажак олимлари" халқаро лойиҳаси доирасида россиялик олимлар, Россия Фанлар академияси профессорлари, тадқиқотчилар ва илмий арбобларнинг очиқ маърузалари бўлиб ўтади. Таклиф этилган маърузачилар орасида: Иштирок этиш учун талабалар, аспирантлар, ёш олимлар, ўқитувчилар ва Россия фанининг замонавий ютуқларига қизиқувчилар таклиф этилади. Рўйхатдан ўтиш соат 14:30 да. Бошланиш вақти соат 15:00.Манзил: Тошкентдаги Рус уйи (Юнус Ражабий кўчаси, 63-уй)Иштирок этиш учун қуйидаги ҳавола орқали шаклни тўлдиришингиз керак️Барча иштирокчиларга А.С. Пушкин номидаги Давлат рус тили институти томонидан сертификатлар топширилади.
https://sputniknews.uz/20250921/rossiya-ozbekiston-talim-hamkorlik-52130728.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/95/48/954845_17:0:2748:2048_1920x0_80_0_0_e04aa76980d0433723284f426c2460ff.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент, рус уйи, россия олимлари, келажак олимлари, халқаро лойиҳа, маъруза, нейрофизиология, мия функциялари, сунъий интеллект, генетика, фалсафа, биология, россия фанлар академияси, талабалар, ёш олимлар, сертификат, суний интелект, росия
тошкент, рус уйи, россия олимлари, келажак олимлари, халқаро лойиҳа, маъруза, нейрофизиология, мия функциялари, сунъий интеллект, генетика, фалсафа, биология, россия фанлар академияси, талабалар, ёш олимлар, сертификат, суний интелект, росия
Чегара билмас фан: россиялик олимлар Ўзбекистон ёшлари учун маърузалар ўқийди
Тошкентдаги Рус уйида Россия олимлари ва Фанлар академияси профессорлари томонидан очиқ маърузалар ўтказилади. Барча иштирокчиларга сертификатлар берилади.
ТОШКЕНТ, 3 окт — Sputnik. 7 октябрь куни соат 15:00 да Рус уйида Россия Федерацияси Фан ва олий таълим вазирлиги, Россия Ташқи ишлар вазирлиги ва "Наука.РФ" портали кўмагида А.С. Пушкин номидаги Давлат рус тили институти томонидан ташкил этилган "Келажак олимлари" халқаро лойиҳаси доирасида россиялик олимлар, Россия Фанлар академияси профессорлари, тадқиқотчилар ва илмий арбобларнинг очиқ маърузалари
бўлиб ўтади.
Таклиф этилган маърузачилар орасида:
Евгения Пушина - биология фанлари доктори, Россия Фанлар академияси профессори, ҳужайра дифференциацияси лабораторияси мудири. Маъруза мавзуси: нейрофизиология ва мия функцияларини тиклаш соҳасидаги энг сўнгги биотиббиёт тадқиқотлари.
Андрей Константинов - илмий журналист, муҳаррир ва фан тарғиботчиси. У ўз маърузаси доирасида сунъий интеллект ва генетика ўтмишнинг тарихий манзарасини тиклашга қандай ёрдам бераётгани ҳақида сўзлаб беради.
Елена Дергачёва - фалсафа фанлари доктори, Россия Фанлар академияси профессори, Фанлараро илмий мактаб раҳбари. Технологик тараққиёт шароитида биологик оламнинг ўзгариши ва унинг инсонга таъсири ҳақида фалсафий нуқтаи назарни тақдим этади.
Иштирок этиш учун талабалар, аспирантлар, ёш олимлар, ўқитувчилар ва Россия фанининг замонавий ютуқларига қизиқувчилар таклиф этилади.
Рўйхатдан ўтиш соат 14:30 да.
Бошланиш вақти соат 15:00.
Манзил: Тошкентдаги Рус уйи (Юнус Ражабий кўчаси, 63-уй)
Иштирок этиш учун қуйидаги
ҳавола орқали шаклни тўлдиришингиз керак
️Барча иштирокчиларга А.С. Пушкин номидаги Давлат рус тили институти томонидан сертификатлар топширилади.