Sputnik Узбекистан в Ташкенте. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.04.2024
Матбуот маркази
Sputnik Ўзбекистон матбуот маркази “Россия сегодня” халқаро медиа гуруҳи таркибига киради. Матбуот-маркази рақами: +99897 190 71 78

Россия ва Ўзбекистон таълим соҳасидаги ҳамкорликни қандай ривожлантирмоқда – видео

Oбуна бўлиш
Эксклюзив
Россотрудничество раҳбари ўринбосари Россия ва Ўзбекистоннинг таълим, фан, маданият ва ёшлар сиёсати соҳасидаги ҳамкорлиги қандай ривожланаётганини сўзлаб берди.
ТОШКЕНТ, 21 сен – Sputnik. Sputnik мультимедиа матбуот марказида Россотрудничество раҳбари ўринбосари Павел Шевцов иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманнинг асосий мазвуси таълим, илм-фан, маданият ва ёшлар сиёсати соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни кенгайтириш бўлди.
Павел Шевцов Ўзбекистон пойтахтида 19-20 сентябрь куни бўлиб ўтган “Россия таълими. Тошкент – 2025” кўргазмасида тақдим этилган лойиҳалар ҳақида сўз юритди.
У мамлакатлар ўртасидаги таълим ҳамкорлиги муҳимлигини қайд этди.

“Биз давлатларимиз – Россия ва Ўзбекистон – ўртасидаги муносабатлар ҳақида гапирганимизда ёдда тутиш муҳимки, минглаб ўзбекистонлик талабалар Россия Федерациясининг етакчи олийгоҳларида таҳсил олмоқда. Биз ўз мажбуриятимизни биламиз: бу йигит-қизлар ўз ватанига қайтиб, республиканинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётининг ҳаракатланувчи кучи бўлиши учун сифатли таълим олишлари шарт”, - деди Россотрудничество раҳбари ўринбосари.

Ҳамкорликнинг яна бир устувор йўлналиги илмий кооперация. Россия университетлари Ўзбекистон олийгоҳлари билан қўшма лойиҳаларни ташкил этмоқда. Янги лабораториялар очиш ва истиқболли илмий йўналишларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
“Нафақат таълим, балки илм-фанни ҳам ривожлантириш муҳим. Бу умумий келажак ва мамлакатларимизнинг рақобатбардошлигига киритилган сармоя”, - дея таъкидлади Шевцов.
Кун тартибидан ядро энергитикасини ривожлантириш муҳим ўрин эгаллади.
Ўзбекистон энергия манбаларини фаол диверсификация қилмоқда, Россия эса кадрларни тайёрлашда ҳар томонлама ёрдам таклиф қилмоқда.
“Ядро энергияси – энг хавфсиз, арзон ва самарали манбалардан бири. Россияда етакчи олийгоҳ ва илмий марказлар иштирокида мутахассисларни тайёрлашнинг кучли экотизими яратилган”, - деди у.
Гуманитар ташаббуслар ва ёшлар дастурлари ҳам фаол ривожланмоқда. Россия рус тилини ўқитишни қўллаб-қувватлайди, ўқитувчилар учун малака ошириш курсларини ўтказади ва халқаро ёшлар лойиҳаларини амалга оширмоқда.
“Янги авлод” дастури ўзбекистонлик ёшларга ПХИФдан тортиб журналистлар, блогерлар, ёш олимлар ва дипломатлар учун тадбирларгача бўлган йирик халқаро форумларда иштирок этиш имкониятини беради.
Бир неча ой олдин Россия ва Ўзбекистон ўртасида маданият бўйича кичик комиссия йиғилиши бўлиб ўтди. Учрашув якунида ўзаро маданий тадбирларни ўтказиш ва янги қўшма лойиҳаларни бошлаш бўйича муҳим келишувларга эришилди.
Батафсил Sputnik видеосида.
Россия таълими: Ўзбекистондаги Россотрудничество ваколатхонаси раҳбари Ирина Старосельская матбуот анжумани  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.09.2025
Матбуот маркази
Россия олийгоҳларида таълим олишга қизиқиш нега ортиб бормоқда – видео
Янгиликлар лентаси
0