Тошкентда кўп импорт қилинаётган маҳсулотлар кўргазмаси очилди - видео

Кўргазмада 3 мингдан ортиқ импорт маҳсулотлари намойиш этилмоқда. Ишлаб чиқарувчилар ички бозор эҳтиёжларини ўрганиш ва халқаро ҳамкорлар билан музокаралар олиб бориш имкониятига эга бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. "Ўзбэкспомарказ" миллий кўргазмалар мажмуасида Божхона қўмитаси ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида илк бор “Маҳаллий контентни оширишда импортни оптималлаштириш” мавзусидаги “Uzbek Import Fair 2025” I халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади, дея хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Тадбирнинг очилиш маросимида бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов, Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов ҳамда қатор давлат ташкилотлари раҳбарлари, нуфузли халқаро брендлар ва дистрибьюторлар, инвесторлар, республиканинг барча ҳудудларидан келган тадбиркорлар ҳамда тижорат банклари вакиллари иштирок этишди.

Кўргазмада Ўзбекистонда ишлаб чиқариш имконияти юқори бўлган, аммо энг кўп импорт қилинаётган 3 таминг турдан ортиқ маҳсулотлар намойиш этилмоқда.

Кўргазма доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ички бозордаги реал эҳтиёжни ўрганиш, шунингдек, хорижий брендлар ва трансмиллий компаниялар билан музокаралар олиб бориш имкониятига эга бўлади.
Тадбирда Россия, Жанубий Корея, Миср, Озарбайжон, Покистон, Словакия, Кувайт ва бошқа мамлакатларнинг компаниялари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этмоқда.
Шунингдек, саноатнинг 24 та йўналиши бўйича маҳаллий контентни ривожлантириш ва импортни қисқартиришга қаратилган самарали ечимлар муҳокамасига бағишланган панель сессиялар ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.
Ўзбекистон ва ЕОИИ
Ўзбекистоннинг ЕОИИ давлатлари билан ташқи савдо айланмаси – инфографика