https://sputniknews.uz/20251007/tashkent-import-mahsulotlar-korgazma-52522180.html
Тошкентда кўп импорт қилинаётган маҳсулотлар кўргазмаси очилди - видео
Тошкентда кўп импорт қилинаётган маҳсулотлар кўргазмаси очилди - видео
Sputnik Ўзбекистон
Тошкентда “Uzbek Import Fair 2025” халқаро кўргазмаси бошланди. Кўргазма импортни қисқартириш ва маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантиришга қаратилган
2025-10-07T19:13+0500
2025-10-07T19:13+0500
2025-10-07T19:13+0500
божхона қўмитаси
инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги
жамшид ходжаев
шавкат умурзоқов
музокаралар
ҳамкорлик
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/07/52521647_0:0:1280:721_1920x0_80_0_0_2ea8dfdefafd9c36f58c15e2754db6f3.jpg
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. "Ўзбэкспомарказ" миллий кўргазмалар мажмуасида Божхона қўмитаси ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида илк бор “Маҳаллий контентни оширишда импортни оптималлаштириш” мавзусидаги “Uzbek Import Fair 2025” I халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади, дея хабар бермоқда Sputnik мухбири.Тадбирнинг очилиш маросимида бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов, Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов ҳамда қатор давлат ташкилотлари раҳбарлари, нуфузли халқаро брендлар ва дистрибьюторлар, инвесторлар, республиканинг барча ҳудудларидан келган тадбиркорлар ҳамда тижорат банклари вакиллари иштирок этишди.Кўргазма доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ички бозордаги реал эҳтиёжни ўрганиш, шунингдек, хорижий брендлар ва трансмиллий компаниялар билан музокаралар олиб бориш имкониятига эга бўлади. Тадбирда Россия, Жанубий Корея, Миср, Озарбайжон, Покистон, Словакия, Кувайт ва бошқа мамлакатларнинг компаниялари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этмоқда.Шунингдек, саноатнинг 24 та йўналиши бўйича маҳаллий контентни ривожлантириш ва импортни қисқартиришга қаратилган самарали ечимлар муҳокамасига бағишланган панель сессиялар ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.
https://sputniknews.uz/20250827/ozbekiston-eoii-tashqi-savdo-51557456.html
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2025
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e9/0a/07/52521647_7:0:1144:853_1920x0_80_0_0_9c445ae4bf06bf10abff1bd40dcd15e0.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
uzbek import fair 2025, o‘zekspomarkaz, импортни қисқартириш, маҳаллий контент, божхона қўмитаси, инвестициялар вазирлиги, жамшид ходжаев, акмалхўжа мавлонов, шавкат умурзоқов, кўргазма, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, трансмиллий компаниялар, панель сессия, саноат, экспорт, инвестиция, импорт
uzbek import fair 2025, o‘zekspomarkaz, импортни қисқартириш, маҳаллий контент, божхона қўмитаси, инвестициялар вазирлиги, жамшид ходжаев, акмалхўжа мавлонов, шавкат умурзоқов, кўргазма, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, трансмиллий компаниялар, панель сессия, саноат, экспорт, инвестиция, импорт
Тошкентда кўп импорт қилинаётган маҳсулотлар кўргазмаси очилди - видео
Кўргазмада 3 мингдан ортиқ импорт маҳсулотлари намойиш этилмоқда. Ишлаб чиқарувчилар ички бозор эҳтиёжларини ўрганиш ва халқаро ҳамкорлар билан музокаралар олиб бориш имкониятига эга бўлди.
ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. "Ўзбэкспомарказ" миллий кўргазмалар мажмуасида Божхона қўмитаси ҳамда Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги ҳамкорлигида илк бор “Маҳаллий контентни оширишда импортни оптималлаштириш” мавзусидаги “Uzbek Import Fair 2025” I халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади, дея
хабар бермоқда Sputnik мухбири.
Тадбирнинг очилиш маросимида бош вазир ўринбосари Жамшид Ходжаев, Божхона қўмитаси раиси Акмалхўжа Мавлонов, Тошкент шаҳри ҳокими Шавкат Умурзоқов ҳамда қатор давлат ташкилотлари раҳбарлари, нуфузли халқаро брендлар ва дистрибьюторлар, инвесторлар, республиканинг барча ҳудудларидан келган тадбиркорлар ҳамда тижорат банклари вакиллари иштирок этишди.
Кўргазмада Ўзбекистонда ишлаб чиқариш имконияти юқори бўлган, аммо энг кўп импорт қилинаётган 3 таминг турдан ортиқ маҳсулотлар намойиш этилмоқда.
Кўргазма доирасида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар ички бозордаги реал эҳтиёжни ўрганиш, шунингдек, хорижий брендлар ва трансмиллий компаниялар билан музокаралар олиб бориш имкониятига эга бўлади.
Тадбирда Россия, Жанубий Корея, Миср, Озарбайжон, Покистон, Словакия, Кувайт ва бошқа мамлакатларнинг компаниялари ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштирок этмоқда.
Шунингдек, саноатнинг 24 та йўналиши бўйича маҳаллий контентни ривожлантириш ва импортни қисқартиришга қаратилган самарали ечимлар муҳокамасига бағишланган панель сессиялар ҳам ташкил этилиши режалаштирилган.