ТОШКЕНТ, 7 окт – Sputnik. 9 октябрь куни Тожикистон, Қозоғистон, Қирғизистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Россия президентлари иккинчи "Марказий Осиё - Россия" саммитини ўтказади. Бу ҳақда Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Учрашувда давлат раҳбарлари кўп қиррали ҳамкорликни ривожлантиришга доир кенг кўламли масалаларни, шунингдек, терроризм, экстремизм, наркотик моддаларнинг ноқонуний айланиши ва бошқа трансмиллий таҳдидларга қарши курашиш борасидаги ҳаракатларни мувофиқлаштириш чора-тадбирларини муҳокама қилишади.
Саммит якунида Якуний коммюнике ва Қўшма ҳаракатлар режасини қабул қилиш режалаштирилган.